Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоятимиз марказидаги "Фарҳод" маданият саройида Президентимизнинг 2018 йил 29 июнда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармони ижросига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил бошидан Кармана туманида 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Яқинда "Янги авлод" истироҳат боғида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда 50 дан ортиқ ташкилот ва корхона, хусусий тадбиркорлик субъектлари 371 та иш ўринлари билан иштирок этди.
Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни жойида бартараф этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
«Сентябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Келажакка мустаҳкам пойдевор

14.08.2018

Бугунги кунда туманда 20 та давлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритади. Уларга 2486 нафар бола қамраб олинган. Ҳадемай "Маликобод" ва "Fамхўр" маҳаллаларининг ҳар бирида 60 ўринли, "Қалъаи Азизон" маҳалласида эса 120 ўринга мўлжалланган замонавий ва кўркам боғчалар бағри болажонларнинг кулгусига тўлади.     

"Турнача" номли 5-МТМ ҳу­дуд­даги энг намунали маскан­лар­дан биридир. 120 ўринли маз­кур объ­ект 2017 йилнинг сен­тябрида тўлиқ реконструк­ция қи­линган, барча шароит­ларга эга бинога кўчирилди.

Ўзбек ва рус гуруҳларида машғулот олиб бораётган тар­биячилар ҳар бир боланинг ўз­лаштиришини назоратга олиб, дарсларга ҳам алоҳида эъти­бор ва маҳорат билан ён­до­шади. Чунки келажак эга­лари­­ни тарбиялаш, уларнинг дунё­қарашини ўстириш, соғ­лом ва баркамол вояга етка­зиш­дек машаққатли вазифа­нинг масъ­у­лиятини яхши анг­ла­ган соҳа ходимлари ти­ним­сиз изла­ниш­да. Муасса­сада вилоят ва туман миқёсида ўта­ёт­ган се­ми­нарлар фикри­миз­га мисол бўлади.

Биз ҳам болажонларга бир олам қувонч бағишлаган "Сув байрами"да иштирок этдик. Ёзнинг иссиқ кунларида кичик сув ҳавзасида бу каби қизи­қарли ўйинлар­нинг уюштири­лиши тарбияла­нув­чиларнинг саломатлиги учун муҳим аҳа­миятга эга.  

— Бугунги авлод ҳар жи­ҳат­дан зукко ва ҳаракатчан, — дейди муассаса тарбиячиси О. Намозова. — Улар машғу­лотлар давомида инглиз тили, математика, ҳатто, бош Қо­му­симиз бўйича дастлабки кў­никмаларга эга бўлмоқда. Фикр­­­ларини ҳам дадил ва ра­вон билдира олади. Жажжи фар­зандларимизнинг юз-кўз­ларига қараб, келажакка ишон­чим ортмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз­ки, туманда нодавлат ва давлат шериклиги асосида мактаб­гача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оши­рилмоқда. Хусусан, 20 та тад­биркор томонидан тақдим этил­ган бизнес-режанинг 10 та­сига ер тақдим этиш бў­йича ту­­ман ҳокимининг қарори чиқа­рилган бўлса, 6 нафар ташаб­бус­корга "ноль" қий­мат­даги бино ажратилди, 3 на­фари эса ўзи­га тегишли ин­шоот­да бола­лар боғчаси бунёд этмоқда.

Дарҳақиқат, фар­зандлари­миз­нинг ёшли­гидан онгига синг­дирилган билим ва тарбия нафақат истиқболига хизмат қилади, балки жамият тақ­ди­ри учун ҳам ҳал қилувчи ўрин­ни эгаллайди.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея