Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоятимиз марказидаги "Фарҳод" маданият саройида Президентимизнинг 2018 йил 29 июнда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармони ижросига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил бошидан Кармана туманида 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Яқинда "Янги авлод" истироҳат боғида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда 50 дан ортиқ ташкилот ва корхона, хусусий тадбиркорлик субъектлари 371 та иш ўринлари билан иштирок этди.
Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни жойида бартараф этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
«Сентябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Тест синовлари ниҳоясига етди

14.08.2018

Вилоятимиз марказидаги "Ёшлар спорт мажмуаси"да Навоий давлат кончилик институти таълим йўналиш­ла­рига кириш учун тест имтиҳонлари бўлиб ўтди.

5 кун давом этган жараён­лар видеокузатув мослама­ла­ри орқали абитуриент­ларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик вакилларига бевосита намойиш этиб борилди.

— Жорий йилги тест си­нов­ларида 9146 нафар аби­туриент қатнашиши керак эди, — дейди НДКИ қабул комиссияси масъул коти­би Ш. Бобоев. — Шундан 186 нафар абитуриент турли сабабларга кўра иштирок этмади. Уларга билимлари­ни кейинги йил синовдан ўтказишлари мумкинлиги тушунтирилди. Жараёнларда назорат учун бириктирилган ўқитувчилар тестнинг адо­лат­ли ва шаффоф ўтишини таъминлашга ёрдам бериш­ди. Институтга жами 790 та талаба қабул қилиниши, шун­дан 90 нафари махсус сиртқи йўналишда таҳсил олиши режалаштирилган.

Тест имтиҳонлари инсти­тут талабаси бўлиш орзуси­даги йигит-қизлар учун ҳая­жонли кечди. Айниқса, тала­ба деган шарафли номга эга бўлган ёшлар астойдил қи­линган ҳаракат, тинимсиз изланиш бесамар кетмасли­гига яна бир бор ишонч ҳосил қилди.

— Мен институтнинг энер­го-механика факультети электро энергетика йўнали­шига грант асосида ўқишга кирдим, — дейди У. Норму­ро­дов. — Ота-онам, устоз­ларим бундан жуда хурсанд. Келажакда олий таълим муас­сасасидаги малакали устозлардан сабоқ олиб, ўз соҳам бўйича янги лойиҳа­лар яратиш ниятим бор.

Билимли, интилувчан ёш­лар ҳар қанча эътибор ва эъти­рофга лойиқ. Айни кун­да вилоятимиздаги тест си­новлари якунланиб, ўз тан­ла­ган йўналишлари бўйича талабалик бахтига эришаёт­ган йигит-қизларимизнинг эзгу мақсадлар билан кела­жакка дадил бораётганлари эртанги кунга ишончни яна­да мустаҳкамлайди. 

Ўз мухбиримиз.  

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея