Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Фарзандини ҳарбий кийимда кўриш ҳар бир ота-онанинг эзгу орзусидир. Бундай нияти ушалган инсон ўзини дунёда энг бахтли санайди. Бағридан йироқда хизмат бурчини ўтаётган ўғлининг дийдорини кўрганда киши осойишта ҳаётини кафолатловчи қалқони борлигидан чексиз фахрланади.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида "Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини самарали ташкил этиш" мавзусида амалий семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Хусусан, вилоятимизда мазкур санага бағишланган тадбирлар, маънавий-маърифий кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Январь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Мактабгача таълим — порлоқ келажак гарови

01.01.2018

Мактабгача тарбия таълимнинг бирламчи ва энг муҳим бўғини ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг ушбу йўналишга алоҳида эътибори натижасида сўнгги вақтларда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар таълим сифатини оширишга ва уни замон талаблари асосида ташкил этишга хизмат қилмоқда.

2017 йил мактабгача таълим ти­зимини қайта ислоҳ қилин­гани билан ҳам тарихда муҳр­лан­ди. Жумладан, алоҳида ян­ги вазирликнинг ташкил этил­­гани, бир қатор фармон ва қа­рор­лар эълон қилингани ҳам­да уларнинг ижросини таъ­мин­лаш бўйича амалга оши­рилган ислоҳотлар истиқ­бол­даги ва­зи­фаларни бел­ги­лаб берди. 

Вилоят мактабгача таълим бош­қармаси ҳамда туман ва шаҳар бўлимларида ушбу ва­зифалардан келиб чиқиб юксак мақсадли ишлар амал­га оши­рилди. Аввало, улар­нинг бар­часига бино ва хона­лар аж­ратилиб, замонавий техника воситалари билан таъмин­лан­ди, штатлари ма­ла­кали мута­хас­сис ходимлар би­лан тўл­дирилди.

Бугунги кунда вилоятимиз­да­ги 130 та мактабгача таъ­лим муассасасига 24 минг  442 на­фар бола қамраб олин­ган. Боғча ёшидаги болалар сони эса 65 минг 896 на­фарни ташкил этади. Қам­ров­ни кенгайтириш мақса­дида қисқа муддатли гу­руҳлар ташкил этилиб, уларга 1049 нафар тарбияланувчи қа­бул қилинди.

Белгиланган режага асосан, 2017-2021 йилларда вилоятда жами 54 та муассасада қури­лиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш иш­лари олиб борилиши на­ти­жа­сида 6 минг 860 та қў­шимча ўринлар очилади. Бундан таш­қари, 2018 йилги инвестиция дас­тури лойи­ҳаси асосида ви­лоятда жами 10 та муасса­са­да қурилиш-таъмирлаш иш­лари амалга оширилиши кўз­да тутилган.

Айтиш жоизки, буларнинг бар­часи зарур инфрату­зил­мани яратиш ва мактабгача таълимнинг хусусий секто­рини ривожлантиришга ало­ҳида эъ­тибор қаратишни та­қозо эт­моқ­да. Вилоятда тар­моқнинг бу йўналишини кен­гайтириш мақ­садида тадбир­корлар ва соҳа мутахас­сислари ўртасида тарғибот ишлари олиб борил­моқда. Шунингдек, меъёрларга мос келадиган, фойдаланил­май турган бино ва иншоотлар давлат-хусусий шерикчилик шарт­лари асосида кўриб чи­қилиб, МТМлар ташкил этиш бў­йича манзилли дастурлар иш­лаб чиқиляпти.

Қайд этиш керак, 2018 йил учун вилоят мактабгача таъ­лим муассасаларида дефек­толог, логопед, тарбиячи, жис­моний тар­бия йўриқчиси каби мута­хассисларга эҳтиёж кўп. Шу сабабли буни ҳу­дудлар бў­йича ўрганиб, таҳ­лил этиб, пе­дагогик йўна­лишга ихтисос­лаш­тирилган олий таълим муас­сасаларига мақсадли қа­бул квоталари бўйича так­лиф­лар тайёр­ланди. 

Президентимиз мактабгача таълим сифати — эртанги ку­ни­мизни ҳал қиладиган масала эканлиги, уни ривож­лантириш фақатгина янги ташкил этил­ган вазирликнинг эмас, бар­ча­мизнинг муҳим вазифамиз бў­лиши лозимли­гини таъкидлаб келади. Ас­лида, мақсад ҳам шу — ке­лажак авлодни баркамол қи­либ тарбиялаш учун бирга­ликда мустаҳкам пойдевор яра­тиш, унинг сифатини яна­да ошириш.

Янги йилда эзгу мақсадла­ри­миз амалга ошишига, у биз­нинг шахсий ҳаётимиз ва иш фаолиятимизда янги са­ҳифа­лар очишига ишончим комил.

Г. АСЛОНОВА,

бошқарма бошлиғи.

фотогалерея