Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Фарзандини ҳарбий кийимда кўриш ҳар бир ота-онанинг эзгу орзусидир. Бундай нияти ушалган инсон ўзини дунёда энг бахтли санайди. Бағридан йироқда хизмат бурчини ўтаётган ўғлининг дийдорини кўрганда киши осойишта ҳаётини кафолатловчи қалқони борлигидан чексиз фахрланади.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида "Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини самарали ташкил этиш" мавзусида амалий семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Хусусан, вилоятимизда мазкур санага бағишланган тадбирлар, маънавий-маърифий кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Январь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Инглиз тили ўқитишда...

01.01.2018

Халқаро муносабатларнинг тобора кенгайиб бораётгани туфайли чет тилларни ўрганиш янада долзарб масалага айланди. Айни пайтда таълим тизимининг барча босқичларида хорижий тилларни ўқитиш самарадорлигини ошириш мақсадга мувофиқдир.

Таълим муассасаларида замо­на­вий илғор таълим-тарбия усуллари педа­гогик ва ахборот-коммуникация техно­логияларини амалиётга кенг жорий қилиш долзарб вазифалардан ҳисоб­ланади. Мультимедиа воситалари ҳаёти­мизнинг деярли барча соҳалари­да шиддат билан кириб келаётган бу­гунги кунда ундан кўриш имконияти чек­ланган болалар учун ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Улардан фойда­ланиб, бошланғич синфларда инглиз тилини ўйин тарзида ўргатиш яхши са­мара бермоқда. Мавзуга оид келтирил­ган қўшиқ ва шеърлар ўқувчилар били­мини мустаҳкамлашга, кенгайтиришга ёрдам беради. Дарсларда ўқувчилар турли шеърларни ёд олиш билан бирга ҳаракатларни ҳам бажаришади. Маса­лан, 1 дан 10 гача бўлган саноқ сонларни ўрганиш жараёнида улар сўзларнинг айтилишини аудио орқали тинглаб, так­рорлашади. Ҳаракатлар орқали шеър­ни айтиб, сонларни осон ва қизиқарли тарзда ёдлаб олишади. Муҳими, бунда барча болалар мустақил иш­тирок этади. Қўшиқ орқали ўқувчи­лар сўзларнинг тўғри талаффузи ва ёзилишини ҳам ўрганиб олишади. Чет тилларини ўрга­тишда ўқитувчининг ижод­корлиги, қў­шимча манбалардан самарали фойда­ланиши, дарсларни интерфаол усулда олиб бориши ўқувчи­лар қизиқишини оширади. Янги инно­ва­ция технология­лари улар қобилияти­ни ташаббускор­ликка ундайди. Таълим даргоҳимизда бундай ўқувчилар кўп­лиги биз педа­гогларни ўз устимизда янада изланиш­га даъват этади.

Н. ҚАРШИЕВА,

вилоят кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси ўқитувчиси.

фотогалерея