Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Болажонларнинг севимли маскани

03.10.2017

Зарафшон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли "Болажон" мактабгача таълим муассасаси 308 нафар кичкинтойни ўз бағрига олган. Юртимизда ёш авлод камолотига қаратилаётган юксак эътиборни ушбу таълим маскани мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. МТМ ўтган йили капитал таъмирдан сўнг замонавий қиёфа касб этди.

— Боланинг онгу тафаккурини ривожлантириш ва умум­­таълим мактабига тайёрлашда мактабгача таълим муассасаларининг ўрни катта, — дейди муассаса му­дираси Машҳура Очилова. — Муассасамиз 12 гуруҳ бў­либ, 35 нафар педагог ходим фаолият юритмоқда. Жажжи ўғил-қизларимиз тажрибали ҳамшира ва пси­хологлар назоратида. Ҳар бир болага индивидуал ён­дашилади. Тарбия масканимизда болаларни атроф-олам билан таништириш, қуриш-ясаш, ўқиш ва саводга тайёрлаш машғулотлари эркин ва қизиқарли тарзда ўт­­казилади. Мактабгача таълим масканимизда ўзбек тили, рус ва инглиз тиллари, спорт, рақс, мусиқа йў­на­­лишларида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. "Зумрадойлар" тўгарагида 20 нафар жажжи қизи­миз, "Булбулча" рақс тўгарагида 15 нафар, "Пиа­нино" мусиқа тўгарагида 10 нафар ҳамда "Инглиз тили", "Шахмат" тўгарагида 30 нафар тарбияланувчи қат­­нашиб келмоқда. Булар ўғил-қизларимизни ҳар то­монлама билимли, зукко, жисмонан соғлом ва ақлан етук бўлиб вояга етказишда хизмат қилмоқда. Бундан таш­қари, ой якунида ҳар бир тарбиячи очиқ машғулот ўтказиб, ўзаро тажриба алмашишади. Жорий йилда билим даргоҳимизда шаҳар миқёсидаги семинар ўтказилди. Унда тарбиячи Г. Хўжамованинг "Баҳор ос­мони" мавзусидаги очиқ машғулоти намунали деб ба­­ҳоланди ва оммалаштиришга тавсия этилди.

Мактабгача таълим муассасасига "Устоз-шогирд" анъ­­анаси тизимли йўлга қўйилган. Кўп йиллик таж­ри­ба­га эга тарбиячилардан Ҳ. Ҳайдарова, Д. Иса­кова ҳам­да К. Холовалар ёш педагогларга болалар билан қандай тил топишиш кераклиги, уларнинг психоло­гия­сини ўрганишга кўмаклашишади.

Х. ШАРОФОВА.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея