Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Замон билан ҳамнафас

15.05.2018

Айни пайтда воҳамизнинг қай гўшасига борманг, барпо этилаётган янги иншоотлар, замонавий лойиҳалар асосида қад тиклаётган кўркам бинолар ҳудудлар кўркига кўрк қўшаётгани билан бирга аҳоли учун кенг қулайликлар яратишда ҳам муҳим омил бўлмоқда.

Бу жараёнда вилояти­миз­да фаолият юри­­та­ёт­ган 200 дан ортиқ қурилиш кор­хона­лари­нинг фаолияти эътирофга ло­йиқ, албатта. Қи­зилтепа туманида 1996 йилда ташкил этил­ган "Qurilish-ta'minotchi" масъулияти чек­лан­ган жамияти шу­лардан бири саналади. Қу­рилиш-монтаж ишлари билан бирга темир-бе­тон маҳсулотлари, эшик-ромлар ҳамда мак­таб ва офис жиҳозлари иш­лаб чиқарила­ди­­ган корхонада 150 нафарга яқин киши дои­мий иш билан таъминланган. Шунингдек, МЧЖ томонидан ҳар йили барпо этилаётган ўр­тача 20 дан ортиқ ижтимоий соҳа объект­ларида мавсумий асосда 500 нафарга яқин қурувчи меҳнат қилади.

Қурилиш ишларини тезкорлик билан, си­фатли якунлаб, биноларнинг калитларини буюрт­­мачига топ­ширгандан кейин кўнглимиз хотиржам бўлади, — дей­ди жамиятнинг иш­лаб чиқариш бўлими бошлиғи А. Бозоров. — Ту­ман марказий касалхонаси, кўп тар­моқли поликлиника, ФҲДЁ бўлими, болалар мусиқа ва санъат мактаби биноларини қурдик. Қизилтепа ту­манида намунавий лойиҳа асосида тикланган уй-жой­ларнинг 400 таси корхонамиз ҳиссасига тўғри келади. Ҳозирда "Обод қишлоқ" дастури доирасида "Малик­обод" маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино ҳамда шу ҳудудда 60 ўринли мак­­табгача таълим муассасаси барпо этяпмиз.

Келгусида фаолиятни янада кенгайтириб, "На­воий" эркин иқтисодий зонасида Эрон ва хитойлик ҳам­корлар билан биноларнинг ташқи фасадлари учун керамик ғиштлар ва пли­талар ишлаб чиқаришни ре­жалаштираёт­ган корхонанинг олдига қўйган мақ­сад­лари катта. Мазкур саъй-ҳаракатлар ҳам ви­лоя­ти­мизда аҳоли бандлиги масаласи ва экс­порт­боп товарлар иш­лаб чиқаришни кенгайти­риш­да му­ҳим аҳамиятга эга.

Б. ЭГАМОВ,

Қизилтепа тумани.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея