Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан "Донолик ва ташаббускорлик - сиёсий етакчилик мезони" шиори остида "XXI аср аёли" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Жамият равнақи, аҳоли турмуш фаровонлиги ошишида инновациянинг ўрни беқиёс. Шу боис, нафақат жаҳонда, балки юртимизда ҳам истиқболли лойиҳалар ривожига катта эътибор қаратилмоқда.
Жонажон юртимизда муборак Рамазон ҳайити шукуҳи барча кўнгилларга қувонч улашмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 11 июндаги "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорига кўра, бу йил 15-17 июнь кунлари байрам сифатида кенг нишонланади.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
«Июнь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Умуминсоний тамойиллар ифодаси

15.05.2018

Юртимизда истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб инсон ва унинг манфаатлари энг олий қадрият даражасига кўтарилиб, Конституция ва қонунларимизда ҳам ушбу тамойил ўз ифодасини топди. Айниқса, сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли чора- тадбирлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 5 май­даги "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декла­ра­цияси қабул қилинганининг 70 йилли­ги­га бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида"ги фармони мазкур соҳадаги фаолиятни янада юқори босқичга кўта­ришга асос бўлади.

Фармонда таъкидланганидек, мустақил­лик йилларида мамлакатимизда демокра­тик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жа­миятини барпо этиш, халқнинг тинч ва фа­ровон ҳаёти учун шарт-шароитлар яра­тиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдон­да муносиб ўрин эгаллашига йўналти­рилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

Эътиборлиси шундаки, давлатимиз ўз суверенитетини қўлга киритганидан сўнг қўшилган дастлабки халқаро-ҳуқуқий ҳуж­жатлардан бири Инсон ҳуқуқлари бў­йи­ча умумжаҳон декларациясидир. Мамла­катимиз бу борада 70 та асосий халқаро шартнома иштирокчисига айланган.

Диёримизда болалар меҳнатидан фой­да­ланишга аллақачон барҳам берилган. Умуман, барча ёш ва тоифадаги фуқаро­ларни мажбурий меҳнатга жалб этишга қатъиян чек қўйилганлиги, диний соҳада бўлаётган ижобий ўзгаришлар, қўшни давлатлар ўртасидаги чегара-ўтказиш масканларининг очилиши, фуқаролиги бўлмаган шахсларга паспортлар топши­рилаётгани ва бошқа кўпгина мисол­лар ҳам инсон ҳуқуқларини таъминлашда эришилаётган ютуқлар, амалий қадам­лардан даракдир.

Фармонга кўра, Декларация қабул қи­линганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тасдиқланиб, уни ҳаёт­­га татбиқ этиш юзасидан бажарила­диган асосий вазифалар белгиланди. Жум­ладан, Олий ва ўрта-махсус ҳамда Халқ таълими вазирликларига Ўзбекис­тон ёш­лар иттифоқи билан биргаликда 2018 йил 10 декабрда мамлакатимиздаги барча мак­таб, лицей, коллеж, олий таълим муассаса­ларида ушбу санага бағишлан­ган умуммил­лий дарс ўтказиш вазифаси юклатилди.

Бир сўз билан айтганда, Декларация юбилейи муносабати билан юртимизда қатор тадбирлар ўтказилади. Бу ўз навба­тида халқимиз, айниқса, ёш авлод ўрта­сида инсон ҳуқуқлари бўйича мазкур халқаро ҳужжат тамойилларининг кенг ёйилишини таъминлайди.

М. ҲАКИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг вилоят минтақавий вакили.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея