Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари жойларда аҳоли учун қулайликлар яратилишига хизмат қилмоқда. Вилоятимизда янги-янги объектлар қад ростлаётгани шаҳар ва туманлар файзига ўзгача шукуҳ бағишламоқда.
Бугунги кунда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида мингга яқин ишчи-ходим фаолият юритмоқда. Улар томонидан бино ва иншоотларни таъмирлаш-тиклаш, иссиқлик, сув, газ таъминоти, тозалик ҳамда ободонлаштириш ишларига эътибор қаратиб келиняпти.
Навоий шаҳридаги "Матбуот уйи"да "Китоб — маънавият бешиги" мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари жойларда аҳоли учун қулайликлар яратилишига хизмат қилмоқда. Вилоятимизда янги-янги объектлар қад ростлаётгани шаҳар ва туманлар файзига ўзгача шукуҳ бағишламоқда.
Бугунги кунда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида мингга яқин ишчи-ходим фаолият юритмоқда. Улар томонидан бино ва иншоотларни таъмирлаш-тиклаш, иссиқлик, сув, газ таъминоти, тозалик ҳамда ободонлаштириш ишларига эътибор қаратиб келиняпти.
Навоий шаҳридаги "Матбуот уйи"да "Китоб — маънавият бешиги" мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
«Апрель 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Янги даврга янги қадам билан

06.01.2018

Вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси К.Б.Турсуновнинг вилоят аҳолисига

я н г и  й и л  т а б р и г и

Азиз ҳамюртлар!

Бетакрор диёримизга эзгу қадамлар билан янги — 2018 йил кириб келди. Шу қувончли дамларда вилоятимиз аҳлини қутлуғ айём — Янги йил бай­рами билан чин қалбимдан табриклайман.

2017 йил мамлакатимиз учун улкан ютуқлар ва муваффақиятлар, шунингдек, ҳар биримизнинг ҳаётимизга ўзининг ўчмас изини қолдирган мисл­сиз ўзгаришлар ва янгиланишлар йили сифатида тарих саҳифаларида муҳрланди.

Халқимиз истиқлолимизнинг йигирма еттинчи йилига эзгу ниятлар билан қадам қўймоқда. Янги йилни тинч-тотув, барча ҳавас қиладиган кунларимизга, тўкин дастурхонимизга шукроналик туйғуси, эртамизнинг янада файзли, мурувватли бўлишига қатъий ишонч билан кутиб олдик.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган йил барчамиз учун шиддаткорлик ва муҳим ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик, ободончилик, инсон манфаатлари улуғланган ва халқ билан мулоқотнинг янги тизими жорий этилгани билан ўзининг ёрқин ифодасини намоён қилди. Айниқса, халқаро майдонда мамла­катимиз нуфузининг янада ошганига, дунёнинг энг тараққий этган давлатлари билан самарали ҳамкорликнинг йўлга қўйилганига барчамиз гувоҳ бўлдик.

Ўтган "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида "Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ", "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак", "Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади" каби тамойиллар ҳаётимизда ўз мазмун-моҳиятини топди, фуқароларимизнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини атрофлича ўрганиш ва бартараф этишда муҳим босқични бошлаб берди.

Зеро, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қили­наётган ҳар бир қарор, фармон халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга, одамлар розилиги, юртимиз ободлигини таъминлашга хиз­мат қилмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаёт­ган истиқболли лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад ҳам халқимиз турмуш даражасини юксал­тиришга қаратилгандир.

2017 йил давомида асрларга татигулик ишлар амалга оширилганига барчамиз гувоҳмиз. Буни жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этмоқда.  

Бугун мустақил юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида, аввало, халқи­мизнинг ҳаётда эмин-эркин, бахтли-саодатли яшашидек олийжаноб мақсадлар мужассамдир.

Барчангизга маълумки, яқинда муҳтарам Прези­дентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан тарихда биринчи марта Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этилди ва бу кенг жамоатчилик томонидан сиёсий ҳаётимиздаги энг муҳим тарихий воқелик сифатида қабул қилинди. 

Мурожаатномада эътироф этилганидек, "2017 йил халқ билан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал этиш бўйича янги тизим яратилган йил бўлди, деб айтишга тўла ҳақлимиз".

Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса, аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаё­тий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш фаолия­тимиз мезонига айланди. Ўтган йилда барча дара­жа­даги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар ор­ганлари, судьялар, солиқ идоралари раҳбарла­рининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилди.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг тегишли қа­рорига асосан, ҳудудлар тўртта секторга бўлиниб, сектор раҳбарлари томонидан ўз ҳудудларидаги ижтимоий-сиёсий вазият ҳамда мавжуд муам­моларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилди.

Шу ўринда, ортда қолган йилимизда мамлакати­мизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби навқи­рон вилоятимизда ҳам юрт равнақи йўлида кенг кўламли яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлигини фахр билан эътироф этсак, арзийди.

Вилоятимизда 2017 йил давомида умумий қий­мати 776,6 миллиард сўмга тенг бўлган қури­лиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Бунинг бир мисоли сифатида Инвестиция дасту­рига асосан 97 та, умумий қиймати 81,4 миллиард сўм бўлган ижтимоий ва инфратузилма соҳа объект­ларининг бунёд этилганини айтишимиз мумкин.

Шаҳарларда арзон кўп қаватли уйларни қуриш дастурига асосан 2017-2020 йилларда Навоий шаҳ­рида 1218 хонадонли 29 та уй қурилиши белгилан­ганлиги, Конституция айёми арафасида эса 210 хонадонли 5 та 7 қаватли турар-жой биноларининг фойдаланишга топширилганлиги юртдошларимиз учун муносиб туҳфа бўлди.

Бундан ташқари, вилоятимиз марказида хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан умумий қиймати 126 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 35 та, 1 минг 548 хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши олиб борилаётгани аҳолининг уй-жой билан боғлиқ эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.

Ўтган йил давомида қишлоқ жойларда арзон ва қулай бўлган 1355 та уй-жойлар қад кўтарди. Қола­верса, раҳбар ходимлар учун 60 та, профилактика инспекторлари учун 209 та, ҳарбий соҳа вакилла­рига 84 та, ¤збекистон ёшлар иттифоқи фаоллари учун эса 64 хонадонли уй-жойларнинг бунёд этилаётгани ижтимоий соҳага қаратилган изчил ислоҳотларнинг амалий самарасидир. Натижада 7 минг нафардан ортиқ фуқароларимиз ўз турар-жойларига эга бўлишди.

2017 йил давомида вилоятимизда 73 нафар ноги­рон ва меҳнатга лаёқати чекланган фуқароларга юртбошимиз ташаббуси билан бошланғич бадал тўловлари ҳомийлар томонидан амалга оширилган янги уй-жойлар тақдим этилгани, 262 нафар имко­нияти чекланганларга 223 миллион сўмлик ноги­рон­лик аравачалари топширилгани, кам таъмин­ланган оилалар фарзандларининг никоҳ ва суннат тўйлари ўтказилгани меҳр ва эътиборга муҳтож инсонлар қалбига чексиз қувонч улашди. Бу каби ишлар янги — 2018 йилда ҳам доимий диққат-эъти­боримизда бўлади.

Муҳтарам Президентимизнинг тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини оши­риш­га қаратилган ҳаётий қарор ва фармонлари мазкур соҳа тараққиёти учун туб бурилиш ясади. Бугунги кунда вилоятимизда 7778 та кичик бизнес субъекти мавжуд бўлиб, ҳудудий ялпи ички маҳсу­лотнинг 41,9 фоизи ушбу соҳа ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу эса мазкур тармоқнинг имкониятлари нақадар кенглигидан далолат беради.

Ўтган йил давомида аҳоли бандлиги дастури доирасида 34 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилди. Энг эътиборлиси, бугунги кунда аҳолимиз­нинг 60 фоизи кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасида иш билан банд.

Кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2017 йил давомида 758 миллиард сўмлик кредитлар ажратилди. Натижада, шу йилнинг ўзида тадбиркорлик субъектлари ўтган йилга нисбатан 761 тага кўпайишига эришилди.

Иқтисодиётнинг барча тармоқлари қатори қиш­лоқ хўжалиги соҳасида ҳам сезиларли натижалар­га эришилди. Жумладан, ўтган йил вилоятимизда 640 тонна пилла, 103,1 минг тонна ғалла, 97 минг тонна пахта хирмони яратилиб, шартномавий ре­жа­лар ортиғи билан уддаланди. Қизилтепа тумани­да республикамизда илк бора пахтачилик соҳасида кластер тизимининг жорий этилгани барчамизга юксак ғурур бағишлади. Шу асосда яқинда кластер асосида тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий "Toshrabot textile" масъулияти чекланган жамияти фойдала­нишга топширилиб, қарийб минг нафар аҳолининг иш билан бандлиги таъминланди.

2018 йилда ҳам бу хайрли иш­лар изчил давом эттирилиб, халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш борасида қатор ишларни амалга оши­риш режалаштириб олинган.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2018 йил — "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" деб эълон қилинди.

Зеро, муҳтарам юртбошимизнинг Мурожаатнома­сида таъкидланганидек, "Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан яхшилашга қаратилган инновацион ривожла­ниш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албат­та. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади". Бу пурмаъно сўзлар ҳар биримизни янада фаол бўлишга, янгидан-янги ғоялар устида ишлаб, юксак марраларни забт этишга чорлайди, албатта.

Азиз дўстлар!

Сизларни яна бир бор тараққиёт ва бунёдкорлик­ка бой ҳаётимизнинг янги довони — 2018 йил — "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва техно­логияларни қўллаб-қувватлаш йили" билан сами­мий муборакбод этаман.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оила­вий бахт, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулият­ли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффа­қиятлар тилайман.

Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин! Буюк ва муқаддас Ватанимиз — жонажон Ўзбекис­тонимизнинг осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея