Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Ҳамкорлик — тараққиёт гарови

10.10.2017

Яқинда Ўзбекистон ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми юртимизда кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантиришда муҳим қадам саналади.

Марказий Осиёдаги энг йирик ин­вес­тор бўлган мазкур банк хусу­сий секторни ривожлантиришга доир бизнес-режалардан тортиб, қишлоқ хўжалиги инфратузилма­сини яхшилаш борасидаги лойиҳа­ларни молиялаштиради.

Куни кеча "Навоий" эркин иқтисо­дий зонасида Бухоро, Самарқанд ва Навоий вилояти тадбиркорлари иштирокида ЕТТБ ташаббуси билан ўтказилган амалий семинарда 300 нафарга яқин тадбиркор мазкур банкнинг фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.

"ЕТТБ ва кичик бизнес субъектла­рининг ўзаро ҳамкорлиги" мавзуси­да ўтказилган тадбир ҳокимликлар, ҳудудий савдо-саноат палаталари кўмагида ташкиллаштирилди.

Тадбирда ЕТТБ Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқаруви директо­ри Н. Ханженкова, шунингдек, ҳуду­дий лойиҳалар ижроси бўйича ди­рек­тор Н. Тейлор, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Икромов, Навоий вилоят ҳокими К. Турсунов иштирок этди.

— 65 та давлат ҳамда 2 та халқаро ташкилот муассислигидаги ушбу мо­лия­вий институтга Ўзбекистон 1993 йилдан буён аъзо саналади, — деб таъкидлаб ўтди ўз нутқида Н. Тейлор. — 2010 йилга қадар юр­тингиз­да ЕТТБнинг 54 та лойиҳаси амалга оширилди. Бугунги кунда Тошкентда банк офиси барпо этила­ёт­ган бўлиб, тез орада фаолияти йўл­га қўйилади. Банкимиз томони­дан асосий эътибор кичик ва ўрта биз­несни ривожлантиришга қарати­лади. Ҳозирда Ўзбекистонга 894 миллион евро инвестиция киритил­ган бўлиб, 8 миллион евро қиймати­га тенг амалдаги кредит портфели бошқаруви Тошкент ҳамда Лондонда амалга оширилади.

— Мен бир неча йиллардан буён ЕТТБ билан ҳамкорликда ишлаб ке­ламан, — дейди тадбир­кор Э. Тўқ­санов. — Тадбиркорлик фао­лиятим­ни илк маротаба савдо соҳа­сидан бошлаган бўлсам, бугун­ги кун­га келиб бир қатор қурилиш маҳсу­лотлари ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйганмиз. Фаолияти­миз­ни кенгайти­ришда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кредитлари асқотди. Ҳозирда хусусий корхона­миз­да 10 га яқин аҳоли иш билан банд. Яна қў­шимча маҳсулотлар ишлаб чиқариш устида иш олиб бораяпмиз.

Бир кун давом этган амалий се­минарда иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, уларнинг саволларига ЕТТБ мутахассислари батафсил жавоблар беришди.

Озод МУСТАФОЕВ.

С. АСЛОНОВ олган суратлар.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея