Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
12-13 декабрь кунлари атоқли адиб ва таржимон Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Fафуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳри ҳамда Кармана ва Қизилтепа туманларида адабиёт байрамлари бўлиб ўтди.
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
12-13 декабрь кунлари атоқли адиб ва таржимон Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Fафуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳри ҳамда Кармана ва Қизилтепа туманларида адабиёт байрамлари бўлиб ўтди.
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
«Декабрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Муаммолар бартараф этилмоқда

06.10.2017

Президентимизнинг вилоят, туман ва шаҳарларда Халқ қабулхоналари иш бошлагани, дарду ташвиши бор аҳолининг ортиқча сарсонгарчиликлардан, ҳали у раҳбарнинг, ҳали бу амалдорнинг эшиги олдида сарғайишларидан халос қилди. Аҳоли ўзининг муаммосини айтиб келаяпти, ариза бўйича тегишли ташкилотларга йўналтирилаяпти ва унинг назорати охиригача олиб борилмоқда.

— Мурожаатлар асосан иш билан таъ­минлаш ма­са­ласида кўплигини кўрамиз, — дейди биз билан суҳ­батда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кармана ту­мани­даги Халқ қабулхонаси мудири Илҳом Раззоқов. — Шунингдек, аҳоли уй-жой қуриш учун ер ажратиш, газ, электр, сув таъ­ми­ноти тўловлари бў­йича ёрдам бе­­риш­ни сўрашган. Мутахассислар билан бир­галикда бу муаммоларни ҳал қилишга ба­ҳоли қудрат ҳаракат қилаяпмиз. Жум­ладан, "Шиб­зон" МФЙда яшовчи Ше­ра­ли Раззоқов жорий йил­нинг 6 июлида биз­га мурожаат қилиб, 2015 йилдан буён ту­ман газ идорасида унга ортиқча қарз­дор­лик юк­ланганидан норози бўлиб ариза ёзган. Бу шикоят атрофлича ўрганиб чи­қи­­либ, 22 июлда фуқаро фой­дасига ижо­бий ҳал этиб берилди. Шунингдек, "Беш­кент" МФЙда яшовчи Гулруҳ Қаландарова иш жо­йи­дан қисқартиш сабаб ишдан бў­ша­тилгани ҳақида му­рожаат қилиб, иш­га қайта тикланишида ёрдам бе­риш­ни сў­ра­­ган. Г. Қаландарованинг хати ўргани­либ, у яна ўз иш ўрнига эга бўлишига кў­мак берилди. Жой­лар­да бўлиб ўтаётган сайёр қабулларда эса туман ҳо­кими, про­курори, ИИБ бошлиғи ва бошқа ташкилот­лар раҳ­барлари қатнашиб, ўша ернинг ўзи­­да халқ дар­дини тинглаб, уларнинг оғи­­­рини енгил қи­лиш чо­ралари кўрил­моқда.

— Оилавий шароитимиз тақозоси са­баб, ер участ­каси олишга қарор қилган­дик, — дейди Д. Камолова биз билан суҳбатда. — "Талқоқ" МФЙда яшовчи бир киши бу масалада бизга ёрдам бе­ри­шини айтди. 2006 йили унга бир мил­лион сўм пул бердик. Кейин эса яна икки йил давомида йиққанларимизни бериб бор­дик. Тўрт миллион сўм пулимизни ол­га­ни­га қарамай, бизга ваъда қилинган ер участ­­касидан дарак бўлмади. Шундан сўнг алданганимизни билиб қолдик. Бир неча марта у билан гаплашдик, аммо пули­миз­ни қай­тарадиганга ўхша­мас­ди. Кейинча­лик эса ошкора "Менда ҳозир унча пул йўқ. Бермайман пулингни!" деб айтадиган бўлди. Нима қилишимизни билмай бо­ши­миз қотганди. Халқ қабул­хо­наси очил­га­ни­дан кейин пулимизни қайтариб олишда ёрдам сўраб, му­рожаат қилдим. Буни қа­ранг­ки, тўққиз йил да­вомида сар­сон бў­либ, ололмай юрган ҳа­қимизни Халқ қа­бул­хонаси кўмаги билан ўн кун ичида олиш­­­га муваф­фақ бўлдик.

Халқ қабулхонасига бир онахон ёш қизи билан кириб келди. Уларнинг юз-кўзида таш­виш сезилса-да, тез кунларда буни ари­­тадиган яхши ўзгаришлар бў­лишига умид ҳам акс этиб турарди.

— "Шибзон" маҳалла фу­қаролар йи­ғинида исти­қо­мат қиламан, — дейди ўзи­ни Нур­биби Исломова деб та­ништирган она­хон. — Қи­зим Нафосат тур­муш­га чиқ­қан­дан сўнг, қайно­на­­­си­нинг ҳов­лиси тор­лиги са­­­­баб­ли куё­­вим, на­бирам би­лан улар ша­ҳар­га кў­чиб ке­лишди. Ҳозир ижа­­рада ту­ришади. Ижа­ра пули ҳам фа­лон сўм. Агар имкони бўлса, ёшлар учун, кам таъмин­лан­ган­лар учун қанча уй­­лар қурилаяпти, шу­лардан олишга ама­лий ёр­дам беришса, деб кел­гандим.

Нурбиби ая бироз хижолат бўлиб кўнг­лидагиларни тўкиб солди. Халқ ишонч би­лан, умид билан мурожаат қи­ларкан, унга му­носиб жавоб қайтарилиши аниқ. Пре­зидентимиз томонидан халқ манфаатини ўй­лаб олиб борилаётган бу эзгу ишлар қан­ча хонадонларга кат­та хурсандчилик олиб киришга хизмат қилаётгани билан аҳа­миятлидир. Аслида, халқ дарди билан яшаш, унинг қувончу ташвишларига шерик бўла олиш ҳам бир бахтдир.

Зулфия БОБОЕВА.


фотогалерея