Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Октябрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Спортсевар ёшлар замонавий иншоотда машғулотлар ўтказмоқда

08.08.2017

Спорт — саломатлик гарови. Спорт машғулотларига мунтазам қатнаган бола жисмонан кучли, маънан етук бўлиб вояга етади. Шуни инобатга олган ҳолда мамлакатимизда ёшлар ўртасида  оммавий спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, спортга ихтисослашган мак­таб­лар, спорт зал­лари бунёд эти­либ, фой­даланишга топ­­ширилди. Улар­да минг-минглаб ёш­ларимиз ўзлари севган спорт тур­лари бўйича машғулотларда иштирок этмоқда. 2016 йил сентябрь ойида мар­­каз­дан олисда бўлса ҳам тумани­миз мар­казида Бо­ла­лар ва ўсмирлар спорт мак­таби қу­рилиб фойдала­ниш­га топширил­га­ни бу­тун томдилик спорт­севар ёшлар, ота-оналарни қу­вон­тириб юборди.

Айни пайтда мазкур мактабда 472 на­фар ўқувчи спорт сирларини му­кам­мал ўр­ганмоқда. Уларнинг 191 на­фари қиз болалар эканлиги эса ту­ман­­да спорт оммалашаётганидан дарак.

Уларнинг машғулотларда яхши тай­ёр­гарлик кўриб, вилоят ва рес­публикамизда ўтказилаётган спорт му­со­ба­қаларида сов­ринли ўринларни олиб ёруғ юз билан қайтишмоқда. "Умид ни­ҳоллари" спорт му­­собақаларининг ви­лоят босқи­чида 54 нафар ўқувчилари­миз мил­лий кураш, волейбол, бел­боғ­ли кураш, бокс, стол тенниси, якка ку­раш (турон) тур­лари бў­йича иштирок этиб, уларнинг 12 на­фари 2-3 ўрин­лар­ни қўлга кири­тишди.

Бундан ташқари, 19-20 май кунлари На­воий шаҳрида бўлиб ўтган спорт­нинг мил­лий кураш тури бўйича Рес­пуб­лика биринчилигининг саралаш босқичида Кар­­лиғаш Асилбекова 2-ўрин, Балауса Амирхонова 3-ўринни эгаллагани бутун туман аҳлини қу­вонтирди. Бунда Абду­хо­лиқ Ҳусанов, Шаҳбоз Комилов ва бош­қа мураббий­ларнинг ҳам катта хизматлари бор. Келгусида ҳам респуб­лика ва хал­қаро мусобақаларида му­ваф­фақиятли иштирок этиб, томди­лик­лар ишончини оқ­лаймиз.

Серикгали КУШЕКБАЕВ,

Томди туманидаги Болалар ва ўсмирлар

спорт мактаби директори.

фотогалерея