Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоят маданият бошқармасида "Энг улуғ, энг азиз" республика анъанавий танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда қабул қилинган "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури тўғрисида"ги фармони билан амалга киритилган давлат дастурининг ижросини таъминлаш, унда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида Навоий вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобулжон Турсунов навбаҳорлик банд бўлмаган ёшлар билан учрашди.
Кармана тумани "Шибзон" маҳалласида "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури ижроси юзасидан барпо этилган "Yoshlar mehnat guzari" фойдаланишга топширилди.
Вилоят маданият бошқармасида "Энг улуғ, энг азиз" республика анъанавий танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда қабул қилинган "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури тўғрисида"ги фармони билан амалга киритилган давлат дастурининг ижросини таъминлаш, унда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида Навоий вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобулжон Турсунов навбаҳорлик банд бўлмаган ёшлар билан учрашди.
Кармана тумани "Шибзон" маҳалласида "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури ижроси юзасидан барпо этилган "Yoshlar mehnat guzari" фойдаланишга топширилди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
«Август 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Юксак маънавият белгиси

01.05.2018

Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида "Дунёнинг саккизинчи мўъжизаси" номли маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди. Ёш авлоднинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, улар­нинг миллий адабиё­ти­мизга, китоб ўқишга бўлган меҳ­­рини ошириш мақсадида ташкил қилинган тадбирда Ўз­бекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг Навоий кон-металлургия комбинати бош­ланғич ташкилоти аъзо­лари иштирок этди.

Тадбир бошлангунига қадар маданият саройининг фойе­си­­да ярмарка ташкил этилди. Унда Навоий шаҳридаги "Ки­тоблар олами" мажмуаси то­мо­нидан республикамизнинг турли марказий нашриёт­лари­­­­да чоп этилган янги ада­­­биёт­лар, айниқса, бола­ларга мўл­жал­ланган китоблар нафақат ви­лоятимиз ҳуду­ди­даги, балки мамлакатимиз­даги барча ки­тоб дўконлари билан таққос­лаганда, энг ар­зон нархларда йиғилган­лар­га тақдим этилди. Жа­раён­да адабий-бадиий, ил­мий-маъ­рифий, қомусий, ўқув-услубий нашрларни билимга ташна­лик билан варақлаётган, улар­даги завқли саргузашт­лар­дан ҳай­ратланаётган йигит-қизларнинг иштиёқи ва муто­лаага инти­лиши яққол се­­­зилди.

Адабий кечада дастлаб, 1-гид­рометаллургия заводи кон бошқармаси ходимлари томо­нидан "Абу Райҳон Беру­ний­нинг қайтиши" номли саҳ­на кўриниши намойиш этил­ди. Унда буюк ватан­до­шимизнинг "Минералогия" асари 1000 йилдан сўнг ўзбек тилига тар­жима қилинганига урғу бе­рилди. Бу рисола ўз замонаси учун нафақат Мар­казий Осиё, балки бутун дунё­да минера­логия соҳасидаги энг яхши, тенги йўқ асар са­на­лади. Бу­гунги кунда ҳам маз­кур асар қим­­матли манба ҳисобланади.

— Ота-она фарзандини му­толаага меҳр уйғотиши баро­ба­рида уни тарбиялаб ҳам боради, — дейди тадбир таш­­килотчиси, НКМК музейи мудири С. Холдорова. — Ма­­­­салан, номаъқул иш қил­ган фарзандни уриш, танбеҳ беришдан кўра бирор асардан ибратли воқеа келтириш унга ижобий таъсир қилади. Бола­нинг ўша асарни топиб, ўқишга иш­тиёқи ортади.

Жанубий кон бошқармаси жамоаси ўзбек аёли қалбини, унинг орзу-интилишлари, из­тиробларини шеърга солган жасоратли ижодкор Зулфия­нинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақи­даги лавҳа билан томоша­бин­лар эътиборини тортди. Саҳна кўринишида атоқли адибанинг шеър ёзишни бошлаган дав­ри, муваффақиятлари ҳамда шоир Ҳамид Олимжон билан оила­вий муносабатлари акс эттирилди.

Маданият саройнинг "Экс­клюзив" театр жамоаси эса Ўт­кир Ҳошимов асарлари асо­сидаги "Тўй қилмай мен ўлай" номли томошани намойиш этишди. Унда қулоғигача қарз­га ботиб, обрў учун қозон-қозон гуруч дамлаб, автомашина­лардан карвон тузиб, маҳалла­да "дув-дув гап" қилгиси кел­ган қаҳрамоннинг қисмати кўр­сатиб берилди.

Кечада Навоий давлат кон­чи­лик институти жамоасининг "Уруш­нинг сўнгги қурбони" номли лавҳаси, Марказий кон бошқармаси вакиллари томо­нидан Чингиз Айтматовнинг "Аср­га татигулик кун" асари асосида тайёрлаган театрлаш­тирилган томоша ҳамда Ши­молий кон бошқармаси ёшла­ри­нинг "Учқудуқнинг китобхон оилалари" ҳақидаги видеоро­лиги барчада катта таассурот қолдирди.

Адабий кечада фаол иштирок этган қатнашчиларга китоблар жамланмаси совға қилинди.

Хуршида НАРЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея