Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Президент совғаси соҳиби

09.02.2018

6-7 февраль кунлари бўлиб ўтган "Алишер Навоий ижодий меросининг умумба­шарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II анъанавий халқаро илмий конференция доирасида вилоятда мактаб ўқувчилари ўртасидаги "Ёш навоийхонлар" танловининг вилоят босқичи ниҳоясига етди.

Навоий асарларида тараннум этилган Ватанга муҳаббат, халқ фаровонлиги ва тинчлиги йўли­да меҳнат қилиш ғоялари ёш ав­лод томонидан қанчалик севиб ўргани­лаётганини аниқлаш мақ­са­дида вилоят ҳокимлиги ташаб­буси би­лан ўтказилган танлов­нинг мак­таб­лар босқичида воҳа­да­ги 7-15 ёш­гача бўлган 2 ярим мингдан зиёд ўқувчи қатнашди. Туман ва шаҳар босқичи­дан 40 нафар ўғил-қиз эса 800 нафар ўқувчи орасидан танлаб олинди. Танловнинг вилоят бос­қи­чи­да буюк бобокалонимиз ҳаё­ти ва ижоди билимдонлари, Навоий ғазалларини энг кўп ёд олган ва моҳир ифодали ўқиш иқтидорига эга бўлган 10 нафар номзод бел­лашди. Улар орасидан 6 нафари якуний босқичга ўтиб, асосий ўрин­лар учун ўз имко­ниятларини синаб кўрдилар.

Бевосита халқаро анжуман иш­тирокчилари кўз ўнгида, 700 дан зиёд томошабинлар билан тўлган "Фарҳод" маданият саро­йи­да бў­либ ўтган якуний босқич­да На­воий шаҳридаги 8-умумта­лим мактаби ўқувчиси Қувончбек Fай­буллаев ва 11-мактаб ўқувчи­си Лобар Жалолова ҳамда Кар­ма­на туманидаги 2-мактаб ўқув­чи­си  Марварид Акрамовалар 3-ўринни эгаллаб, ноутбук соҳиби бў­лишди. 2-ўрин­ни эгаллаган ви­лоя­тимиз марка­зи­даги 12-мак­­таб ўқув­чиси Эъзо­за Умр­зо­қова ва 7-мактаб ўқувчиси Фахриёр Бах­тиё­ров­лар замона­вий ком­пью­тер­лар билан тақдирлан­ди­лар. Кар­мана тума­ни­даги 4-умумтаъ­лим мак­табининг 8-синф ўқувчи­си Иброҳим Fаф­форов би­ринчи ўрин­га лойиқ деб топилди ва унга вилоят ҳоким­лиги томо­ни­дан Пре­зидент совға­си — "Spark" ав­­то­мобилининг калити топши­рилди.

— Вилоятимизда шеърият мул­кининг султони Алишер Навоий­нинг туғилган куни муносабати би­лан буюк мутафак­кир шоир­нинг ижодий меросига бағишлан­ган тадбирлар барча туман ва шаҳарларда, мактаблар, коллеж­лар ва лицейларда, меҳ­нат жа­моаларида қизғин тусда ўтказил­моқда, — деди Навоий шаҳри­даги 10-умумтаълим мак­та­би ўқитувчиси Зиёда Шам­сиева. — Айниқса, мактаб ўқувчилари ўрта­сида шоир ижоди ва маъ­навий меросига бағишланган "Ёш на­воийхонлар" танловининг ўткази­лиши ҳамда ғолибга авто­мобиль совға қили­ниши, ўйлай­манки, бар­чани суюн­тиради ва айни пайт­да, қал­бимизда ифти­хор туйғусини уйғотади.

Бу каби тадбирлар ёшларнинг Алишер Навоий ижодига муҳаб­батини ошириш билан бирга, бевосита китобга бўлган меҳри­ни, мутолаага қизиқишини жон­лан­ти­риши табиийдир.

Ўз мухбиримиз.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея