Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Ҳазрат Навоий мероси дунё нигоҳида

09.02.2018

Буюк мутафаккир шоир ва давлат арбоби ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан "Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция юртдошларимизга ҳақиқий адабиёт ва шеърият байрамини бахш этди. Анжуманга ташриф буюрган хорижий ва маҳаллий адабиётшунос олимлар инсоният тамаддунига муносиб ҳисса қўшган ўзбек халқининг буюк аждоди ҳақида фахрланиб гапирдилар. Конференциянинг айрим иштирокчилари мухбирларимиз билан суҳбат чоғида маънавият байрамидан олган таассуротларини тўлқинланиб сўзлаб бердилар.

Фикрет ТУРКМЕН, Эгей универ­ситети "Турк дунёси тадқиқотлари" инс­титути профессори (Туркия):

— Алишер Навоий турк дунёсининг муштарак қад­рия­тидир. Бу жиҳатдан, Fарбдан Шарқ­қа қадар туркий халқ­ларнинг барчаси Навоийни фахр ила "бизники" де­йи­ша­­ди. Унинг асар­лари­ни севиб ўрга­ни­шади. Бу борада мен ҳам баҳоли қуд­­рат фаолият кўрсат­моқдаман. Ҳо­зиргина хушхабар олдим. Истанбул шаҳрида На­воийни жаҳонга берган ўзбек халқига, унинг оғзаки ва ёзма ижодига ихлосим ва муҳаббатим тараннум этилган "Тоҳир ва Зуҳра" дос­тоним мусиқий асар си­фа­ти­да саҳна­лаш­тирилибди. Умуман олганда, мазкур анжуман туркий халқлар вакилларини, тили ва миллатидан қатъи назар, жа­ҳондаги барча навоийшунос олим­лар­ни ўзаро бир-бирига яқинлаштирди, ҳам­корлик ва ҳамжиҳатликка асос солди.

Алексей ПИЛЕВ, филология фан­лари номзоди (Россия):

— Навоий асарларидаги теран фал­са­фа, бетакрор ташбеҳлар ва шеърий санъ­атнинг ранг-баранглиги бутун инсониятни эзгуликка, гўзалликка чор­лайди. Бу улкан маънавий бойликни жа­ҳон бўйлаб кенг ёйиш, дунё халқ­лари­ни Навоийнинг ижод намуналари би­лан баҳраманд этишда таржима санъ­атининг ўрни катта. Ўзбекистон Ёзув­чи­лар уюшмаси ва "Ижод" жамоат фон­ди томонидан буюк мутафаккирнинг "Ха­зойин ул-маоний" асарини ўн тўрт тилда нашр этиш лойи­ҳаси ишлаб чиқилган эди. Лойиҳа дои­расида ушбу асар филология фанлари номзоди К. Панченко томонидан илк бор рус тилида тўплам ҳолида нашр этилди. Биз бундан жуда ҳам хурсанд бўлдик.

Туркий тиллар таржимони Сергей Ни­колаевич Иванов ҳам Алишер Навоий­нинг "Лисон ут-тайр" достони ҳамда бир қанча ғазал ва рубоийларини рус ти­лига ўгирган. Мен конференцияда унинг Алишер Навоий лирикаси бўйича қилган илмий ишлари хусусида маъ­ру­за қилдим.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, "Фар­ҳод ва Ширин" достонидаги Фарҳод образи эл-юрт фаровонлиги учун жа­сорат кўрсатган, инсонларнинг ҳу­қуқ­ларини ҳимоя қилувчи, олийжаноб ва адолатли, шафқатли ва софдил, меҳ­нат­севар ва ҳалол шахсдир. У ёшли­гидан жисмонан бақувват бўлиб ул­ғая­ди, кўплаб илмларни мукаммал эгал­лайди. Шоҳ фарзанди бўлишига қа­рамай, ҳунар ўрганишга интилиб,  тоғдан сув чиқаришга ки­ри­шади. У эл-улус фаровонлиги, юрт ободлигига ҳисса қўшишга ошиқади. Бу улуғвор ғоя бугун мамлакатингизда амал­га оши­рилаётган кенг кўламли бунёдкорлик иш­ларига ҳамоҳангдир.

Олмос УЛВИ, филология фанлари доктори, про­фессор (Озарбайжон):

— Навоий шаҳрида ўтаётган халқаро конференцияга иккинчи марта иштирок этишим. Бундай анжуманни Навоий ижо­ди байрами, деб айтиш мумкин. Ан­жуман са­бабли минглаб кўнгилларга Навоий зиёси таралди, унинг фалса­фа­си, тасаввуфий қарашлари, ғоялари маънавиятга ташна қалбларга оби-раҳмат бўлди. Шарқ мамлакатлари На­воий бобомизни ўзининг даҳоси деб билади. Бугун олимларнинг маъруза­лари­ни тинглаганимизда ҳам бунга амин бўлдик. Навоий туркий халқлар ада­­биёти муаллими, асосчисидир.

Навоий шеърияти Озарбайжон поэ­зия­сига жуда катта таъсир кўрсатган. Фузулий ўзини Навоийнинг шогирди, деб ҳисоблаган. Боку шаҳрида шеъ­рият мул­кининг султони, авлиёларнинг ав­лиёси Навоий ҳазратларига қўйил­ган ҳай­кал ҳам шоир даҳосига кўрса­тил­ган чу­қур эҳтиром рамзидир.

Алишер Навоий инсониятга эзгу­лик­ни тараннум этди, яхшиликка чақирди. Оқил, фозил, доно, маънан комил одам­лар кўп бўлишини орзу қилди. Бугунги анжуман унинг ижоди, маърифий қа­раш­­ларининг ўзига хос тарғиботидир. Навоий ижо­ди халқларни халқларга боғлайди, олим­­лар, инсонлар ўрта­си­даги аҳил­лик ва дўстликни мустаҳ­кам­лашда давом этади.

Алимаа АЮУАШЖАВ, Монголия фанлар академиясига қарашли тил ва адабиёт институти етакчи илмий ходими:

— Бугунги халқаро конфе­рен­цияда туриб, ўзбекистонликларга чин­дан ҳавасим келмоқда. Ахир, уларнинг Али­шер Навоийдек сўз мулкининг султони бўла олган буюк аждодлари бор. Бун­дан фахрланмай бўларканми? На­воий­ни бизнинг юртимизда ҳам яхши би­лишади. Асарлари тўлиқ  ўрганилма­ган бўлса-да, дурдона ҳик­­матлари, панд­номалари қал­бимиздан жой олган.

Алишер Навоий ис­теъдодли шоир­гина эмас, комил фай­­­ласуф ҳам эди. Унинг ижодини бир­­­гина анжуман дои­расида сўзлаб, адо­ғига етиб бўлмай­ди. Ҳали бу борада яна қанча изланиш, ўр­ганиш даркор. Му­ҳими, унда ёш адабиётшунос олим­ларнинг фаоллиги кишини қувонтир­а­ди. Шу ўринда ай­тишим лозимки, На­воийнинг авлод­лари билан юзма-юз кў­ришиб турга­ним­дан, Ўзбекистонга бўлган ташриф­дан бағоят хурсандман. Тадбир мен учун уну­тилмас бўлиб қо­ли­ши аниқ.

Бахтиёр ФАЙЗУЛЛОЕВ, Хўжанд дав­лат университети Шарқ тиллар фа­культети доценти (Тожи­кис­тон):

— Республикамизда Навоий ижодига бағишлаб кўплаб тад­бирлар ўтка­зи­лади, матбуотда турли мақолалар чоп этилади. У зот икки тил эгаси — зулли­сонайн шоир ҳисоб­ла­на­ди. Ҳазрат Навоий форс-тожик ада­биё­тининг ёрқин вакили Нуриддин Абду­раҳ­мон Жомий ғазалига татаббуъ боғ­лаган. Уни ўзига устоз-пир тутган. Ўз нав­батида Жомий ҳам Навоий ижодига юксак баҳо беради. Шоир Навоий маз­кур бағишловида тажвид санъатини мо­ҳирона қўллайди. Тожик гўзалини кип­­рикка, ўзбек моҳипайкарини кўзга қиёслаган. Афғонистонлик олим Орол Ҳа­бибий ҳам таъкидлаб айтганидек, шўро даврида мутафаккир асарлари бирёқлама тадқиқ қилинди. Навоийни ўрганиш ва тушуниш шунчаки фаолият бўл­май, балки чинакам фидойилик, му­каммал билимларни талаб этади. Шоир ҳаёти, ижоди ва фаолиятига оид бош­қотирма-кроссвордлардан дарс жараёнида унумли фойдаланяпмиз. Улар ўқувчи ва талабаларни закийлик, чуқур ўқиб-изланишга даъват қилади. Мак­табларда ўтиладиган кроссворд дарси ўқитувчи раҳбарлигида олиб борилади. Саволларга тўғри ва аниқ жавоб топган ўқувчилар устоз томо­ни­дан рағбатлантирилади. Ҳар бир бош­қотирмада камида 30-40 тадан савол бў­лади. Бу нафақат ўқувчи, балки ўқи­тувчидан ҳам ўз устида жиддий иш­лаш­ни, пухта илм олишни талаб этади. Бир хил қолипдаги дарслар ва ўқитувчи­лар­нинг танбеҳу дашномларидан зериккан ёшларда кроссворд ечиш туфайли янги иқтидор ва истеъдод булоқлари очи­­лади. Ҳазрат Навоий ижодига бўл­ган меҳр-муҳаббат уйғонади. Замо­на­вий таълим жараёнида бу муҳим аҳа­мият касб этади.

Кўнгил ҲАЖИЕВА, Ни­зо­мий Ган­жавий номли адабиёт инс­ти­тути ил­мий изланувчиси, доцент, фи­лоло­гия фанлари номзоди (Озарбайжон):                  

— Дунё­да шундай инсонлар бўладики, улар истеъдоди, маънавий олами би­лан барча халқларнинг йўлчи юл­ду­зига ай­ланади. Атоқли мутафаккир ҳаз­рат Алишер Навоий ана шундай буюк зот­лардан бири эканлигига шубҳа йўқ. Fазал мулкининг султони Озарбай­жон­да ҳам чексиз ҳурмат, эҳтиромга эга.

Навоий ўз даврида Низомийдан ил­ҳомланиб асарлар яратган бўлса, Фу­зулий, Киш­варий, Шоҳ Қосим Анвар каби кўплаб озарбайжон шоирлари тур­кий тил­нинг не­чоғли гўзал ва ранг-баранглигини кўрсатиб беролган шоир­­дан завқ олиб ғазаллар битишди. Ўша пайтда ҳам ўзаро қардошлик ва дўстлик муҳити бор эди. Алишер Навоийнинг Шоҳ Қосим Ан­­вар билан биродар бўлгани ҳақида ман­баларда келтирилади.

Улуғ мутафаккир ижодини қандай таърифлашни ўй­лаб қоламан. У чексиз, туби йўқ бир дарё каби. Бу ижод ола­мига шўнғисангиз, дуру гав­ҳарларга тўлиб бораверасиз. Аммо у тугамайди. Биргина "Хамса"нинг бешта дос­то­нини йирик марваридлар дегим ке­лади. Унда тараннум этилган мард­лик, муҳаббат, вафо, садоқат, бағри­кенг­лик, олийҳимматлилик фазилат­лари инсо­ниятни ҳамиша эзгуликка чор­лайди. Навоий асарлари жозиба­дор­лигининг сири ҳам шунда. Шубҳа йўқки, у умр­бо­қий бўлиб қолаверади.

Иброҳим ҲАҚҚУЛ, филология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори инс­ти­­тути профессори:

Ўзбекистон навоийшуносликнинг пойтахти бўлса, Навоий шаҳрини на­воийшунослик маркази деб айтиш мум­кин. Вилоятда Ҳазратнинг та­валлуд айёми халқаро миқёсда кенг ни­шон­ла­ниб келиняпти. Бу йилги халқаро ан­жуман жуда юқори савияда ўтди. Ўн­дан ортиқ хорижлик профессор ва олим­­лар ўзларининг илмий маъруза­лари билан қатнашдилар. Мавзулар хилма-хил, уларни тинглаб, На­воий даҳоси­нинг очил­маган қирра­лари­ни эшитиб ҳай­рат­ланамиз, тасаввур­лари­миз янги­ла­нади. Ҳар бир илмий из­ланишдан тинг­ловчи ўзига хос ян­гилик топа олади.

Энг асосийси, навоийшунос олимлар ора­сида ёшлар кўпчиликни ташкил этяп­ти. Улар навоийшуносликка кириб келдими, билингки, истиқбол бор. Эъ­тибор қилсак, Навоий асарларининг асосий қаҳрамонлари ҳам ёшлар. Чун­ки авлиёларнинг авлиёси бўлган бу зот Ватан, миллат, адабиёт, маънавият би­лан боғлиқ кўп орзу-умидларини ёшлар билан боғлаган, улар образида ёрқин ифодалаб келган.

Собиқ иттифоқ даврида Навоий ижоди бир ёқлама ўргатилиб, тасав­ву­фий, диний қарашлари эътибордан соқит этилган. Мустақиллик ша­ро­фати билан юртимизда Навоий асар­лари­нинг ўрганилмаган жиҳат­лари очиб бериляпти. Шу маънода, бу­гунги кон­фе­ренция ўзига хос савод­хон­лик мак­таби бўлди. Эрон, Афғонис­тон­дан кел­ган олимларнинг, шунингдек, ўзимнинг маърузам ҳам Навоий асар­ларининг ир­фоний, маърифий жиҳат­лари, та­сав­вуфона қарашларига бағиш­ланди.

Маърифат — бу кўнгил илми, де­гани. Алишер Навоий асарларининг маъри­фат билан боғлиқ жиҳатларини кенг тарғиб этишимиз керак.

Меҳриноз АББОСОВА, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кен­гаши қошидаги "Ёш ижодкорлар уюш­маси" нодавлат нотижорат таш­килоти раиси:

— Шеърият мулкининг султони Ни­зо­миддин Мир Алишер Навоийнинг та­валлуд айёми юртимизда ҳар йили кат­та байрам сифатида нишонланади. Бу халқимизнинг миллий қад­рият­лари­мизни эъзозлаши, шеъ­рият ва ада­биёт билан ҳамнафас яша­ши­нинг яна бир далилидир. Таълим-тарбия бобида унинг асарларига му­рожаат қилиш му­ҳим аҳамият касб эта­ди. Чунки На­воий­нинг асарларида эз­гулик, ватанпар­варлик, мардлик, меҳр-оқибат каби фазилатлар ҳамиша етак­чи ўрин­га қўйилган. Уни ҳазрат Навоий ўз асар­ларида ҳақиқатни шундай таъ­сир­чан ифо­далайдики, буни ўқиган инсон хайр­ли ишлар қилишга шошилади.

Ота-онага бўлган чексиз ҳурмат ҳам ҳик­матларга йўғрилган рубоийлари­нинг асосий мавзуларидан биридир:

Бошни фидо айла ато қошиға,

Жисмни қил садқа ано бошиға.

Тун-кунингға айлагали нур фош,

Бирисин ой англа, бирисин қуёш.

Ҳақиқатан ҳам бобокалонимиз ижо­ди­даги ғоялар хазина. Унинг ижодида ях­шиликка даъват, ёмонликдан узоқ бў­лиш, ўзини ўзи тарбиялаш ғояси му­жассам.

Шу сабабдан ҳам бир неча асрлардан буён буюк аждодимизнинг беназир асар­­­лари халқимиз томонидан севиб ўқи­лади ва бугун ҳам тобора омма­лаш­моқдаки, уларда илгари сурилган ғоя­лар аҳа­мия­тини асло йўқот­гани йўқ. Му­тафаккир номи билан ата­ладиган ви­лоятда икки йилдан буён ўткази­лаётган халқаро конференция ҳам унинг умр­бо­қий ижо­дини янада теранроқ ўр­га­ниш­га, дунё халқлари ўртасида омма­­ла­шу­вига ўзи­нинг муносиб ҳис­са­сини қўшади.

Ўз мухбирларимиз.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея