Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан "Донолик ва ташаббускорлик - сиёсий етакчилик мезони" шиори остида "XXI аср аёли" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Жамият равнақи, аҳоли турмуш фаровонлиги ошишида инновациянинг ўрни беқиёс. Шу боис, нафақат жаҳонда, балки юртимизда ҳам истиқболли лойиҳалар ривожига катта эътибор қаратилмоқда.
Жонажон юртимизда муборак Рамазон ҳайити шукуҳи барча кўнгилларга қувонч улашмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 11 июндаги "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорига кўра, бу йил 15-17 июнь кунлари байрам сифатида кенг нишонланади.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан "Донолик ва ташаббускорлик - сиёсий етакчилик мезони" шиори остида "XXI аср аёли" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Жамият равнақи, аҳоли турмуш фаровонлиги ошишида инновациянинг ўрни беқиёс. Шу боис, нафақат жаҳонда, балки юртимизда ҳам истиқболли лойиҳалар ривожига катта эътибор қаратилмоқда.
Жонажон юртимизда муборак Рамазон ҳайити шукуҳи барча кўнгилларга қувонч улашмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 11 июндаги "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорига кўра, бу йил 15-17 июнь кунлари байрам сифатида кенг нишонланади.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
«Июнь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Маърифат ва лирик қаҳрамон характери

06.02.2018

Инсоннинг ҳайрат оламига ғарқ бў­либ руҳоний ҳузур зав­қини ту­йи­ши, кўнгил олами­нинг турфа сиру синоатларини кашф этиши маъ­ри­­фат ту­фай­­ли­дир. Маърифат эса инсонни ма­лак хайли­дан сарафроз этган сўз (калом)да мужассам. Сўз сабабияти ила инсон со­ҳиби маъ­ри­фат мартаба­сига эришади. Шу боис ҳам мумтоз адабиёти­мизда сўз маъри­фат­га ва айни чоғда маъ­рифат сўз­га айланган. Бунинг ёрқин далилини Мир Алишер Навоий шеъ­­риятида кўриш мумкин. 

Маърифий ҳақиқатдан сабоқ бер­майдиган шеър — сўник шеър. Навоий таъбири билан айт­ганда, "...худ асру беҳуда заҳмат ва зойиъ машақ­қат тор­тилғон" бундай шеър на кўн­гилни завқлан­тиради ва на та­факкурга озиқ бўла олади. Му­та­факкир шоир эса шеър­нинг маъри­фий жиҳатини доим биринчи ўрин­­­га қўйган ва девон тартиб бе­риш анъ­ана­сига янгилик сифатида мах­сус маъри­фий характердаги ға­­заллардан ташқа­ри ҳар бир ға­залда "бирор-иккирор на­си­ҳаторо ва мавъиза­тосо байт" кирит­га­нини эътироф эт­ган. Шундан келиб чи­қиб айтиш мум­кинки, Навоий шеъ­рияти — маърифий шеърият. У ҳай­­­рат ва завқ, кашф ва илҳом са­мараси. Унда бори ҳикмат — одам ва олам ҳақиқати мужас­сам. Бу ҳа­қиқат эса улуғ шоир­нинг рамзу ишо­ратлари, ба­диий тимсолла­ри во­ситасида юксак маҳорат билан куй­лан­ган. Улар билан танишар экан­­миз, шоир­нинг чин маънодаги ориф­­лигига иқрор бўламиз.

Улуғ шоир шеърларидаги ори­фона туйғу ва тас­вирларни тўғри анг­­лашда дастлаб лирик қаҳрамон — ориф характерига хос белги­лар­га эътибор қарат­моқ керак. Ориф — билгувчи, во­қиф, ошно, та­нигув­чи, анг­лай­диган, тушунчалари мукам­мал ирфон соҳиби, демак. Му­тасаввифлар эътирофича, ориф бирон-бир қавм ёхуд мил­лат­нинг эмас, жаҳоннинг султонидур. У Ол­лоҳни тани­­ган, билган ва Ҳақ маъ­рифа­ти­ни мукаммал эгаллаган зот, ило­ҳий файз одами. Навоий шеъ­рия­тида ориф айни шу хис­лат ва фа­зилатлар соҳиби сифатида тас­вир­ланади:

Соқиё, ҳажр хуморидин ўлармен — раҳм эт,

Чархни зарф қилу улки билурсен мазруф.

Топса ул зарф ила мазруфни хуш сипқоргай,

Улки орифлиғ ила даҳрда бўлғай маъруф.

Даҳрда орифлик ила танил­моқ ис­таган киши чарх — дунё қадаҳи­даги ҳажр хумори — машақ­қатни хуш сипқормоғи лозим. Яъни, дунё — турфа си­новлар (меҳр ва қаҳр, роҳат ва азоб) майдони. Ҳақиқий ориф эса шодликлардан маст бў­либ, қайғудан ҳасратга тушмайди. Бундай киши "Меҳ­ринг-да хуш, қаҳ­ринг-да хуш, Оллоҳим", дея Ҳақ­дан келадиган ҳар қан­дай қисматни ризолик билан қабул қилади. Ҳаққа таслимият орифнинг маъ­руф­ли­ги­ни таъ­мин­лайди. Бошқачароқ айт­ган­да, дунёда Ҳақнинг кўрсатма­лари­­ни руҳий озиқ билган ки­ши­гина маъруф — таниқли бўлади.

Навоийнинг ошиқона ғазал­ларида ишқ тавсифи ошиқ­нинг ҳажр изтироблари, заиф, хас­та, бе­мор, ночор ҳолини тас­вирлаш би­­лан ёритилса, ори­фона ғазал­ларда эса ишқ таъ­рифи мутлақ бош­қача — ўзига хос рамзу ишо­ратлар би­лан бе­рилади. Бундай ғазалларда шоирнинг поэтик мақ­сади май, қа­даҳ, соқий, харобот, дайр пири, тар­со, зуннор, бут, са­нам каби ўн­лаб тимсолларнинг мо­ҳиятини би­лиш орқали аён­ла­шади.

"Ориф мушоҳадага бери­лар­кан, ёлғиз Аллоҳ­нинг ҳаёти, илм, ирода, қудрат, камол син­гари сифат­лари­ни билиш би­лан чекланмайди, бал­ки бутун борлиқ — коинот ва ин­сонийлик сирларидан ҳам огоҳликка эришади". Худди шундай ориф мар­табасидаги "лирик мен" (кўн­гил) ҳам топган файзу ганжининг зу­ҳурини инсонда, та­биатда, бор­лиқдаги ҳар бир нарсада кўради. У мана шун­дан завқ олади, шу ту­файли шавқ­қа тўлади. Fазалда бу­тун борлиқ: ер-кўк, фано ва бақо, ҳаёт ва инсон, ишқ ва ошиқлик, Ҳақ ва имон мушо­ҳадасига банд ориф ўз кўнгли билан мулоқот айлайди. Лирик қаҳрамон кўн­гилга мурожаат қилиш орқали ин­сонга дунёнинг ўткинчилиги ва барча нарса лаҳ­зада барбод бўлишини уқтирар экан, уни тўрт унсур (тупроқ, сув, ҳаво ва олов)лик бандидан қутулиб, ўзлигини топишга ундайди. Унинг эътирофича, кўнгилнинг Ҳақ зикри билан қувват­ла­ни­ши, май — илоҳий ишқ шавқига тўли­ши — бу йўлнинг пояси. Бу йўл ниҳоясида кўнгил нур чаш­­масига айланади, бирлик зав­қидан сар­маст бўлади, "дунёву уқбодин кечиб", ўз ҳақиқати­га юз буради.

Хуллас, Алишер Навоий шеъ­рия­тида орифона ғазаллар ало­ҳида ўрин тутади. Уларда лирик қаҳра­мон — ориф ўзига хос характерга эгалиги билан аж­ралиб туради. Бун­­дай ға­зал­ларда кўпинча лирик қаҳрамон ва шоир шахси бир­ла­шиб кет­гани, лирик қаҳрамон — ориф му­шоҳадалари, аслида, улуғ шоир­нинг орифона қараш­ларини ифодала­ётгани шуб­ҳа­сиз. Шу боис ориф обра­зи­ни ўрга­ниш Алишер Навоий шах­сияти ва дунёқа­ра­ши­ни чуқурроқ ўрганиш ва маълум ил­мий хулосаларга келиш имко­ни­ни беради. 

Насиба Бозорова,

филология фанлари номзоди.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея