Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоятимиз марказидаги "Фарҳод" маданият саройида Президентимизнинг 2018 йил 29 июнда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармони ижросига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил бошидан Кармана туманида 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Яқинда "Янги авлод" истироҳат боғида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда 50 дан ортиқ ташкилот ва корхона, хусусий тадбиркорлик субъектлари 371 та иш ўринлари билан иштирок этди.
Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни жойида бартараф этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.
Вилоятимиз марказидаги "Фарҳод" маданият саройида Президентимизнинг 2018 йил 29 июнда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармони ижросига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил бошидан Кармана туманида 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Яқинда "Янги авлод" истироҳат боғида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда 50 дан ортиқ ташкилот ва корхона, хусусий тадбиркорлик субъектлари 371 та иш ўринлари билан иштирок этди.
Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни жойида бартараф этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
«Сентябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Навоий вилояти ҳокими, сенатор К. ТУРСУНОВнинг конференция иштирокчиларига Т А Б Р И Г И

06.02.2018

Азиз дўстлар, қадрли меҳмонлар!

Ҳурматли олимлар ва тадқиқот­чилар, ижод­корлар ва маънавия­тимиз фидоийлари!

Аввало барчангизни шу кунларда нишонланаёт­ган халқимизнинг ҳа­қи­қий адабиёт байрами — ўзбек сўз санъати тарихида ўчмас из қол­дир­ган, буюк мутафаккир шоир ва давлат арбоби ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг қутлуғ 577 йил­лиги билан чин қалбимдан таб­риклайман.

Фурсатдан фойдаланиб, "Алишер Навоий ижодий меросининг умум­башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусида­ги II анъанавий халқаро илмий кон­ферен­ция­мизга ташриф буюрган иштирок­чиларга, чет эллик меҳмон­лари­мизга, барча адабиёт ихлос­манд­ларига гўзал ва навқирон Навоий шаҳрига хуш келибсизлар, дейман.

Барчангизга маълумки, Алишер Навоий дунё тарихида муносиб ўрин олган етук алломадир.

Буюк бобомизнинг нафақат ижод, балки сиё­сат, маданият, ободончи­лик ва бунёдкорлик соҳа­ларидаги беназир хизматлари умумбаша­рият томонидан ҳамиша эътироф этилади.

Навоий ҳазратлари шарафини улуғлаш, бе­баҳо асарларини юксак қадрлаш, келажак авлод­ларга етка­зиш бугун барчамизнинг муқаддас бурчимиз десак, тўғри бўлади.

Шу боис, мамлакатимизда ҳар йили дунё та­мад­дунига улкан ҳисса қўшган улуғ шоирнинг туғилган ку­ни адабиёт ва маънавият байрами сифатида кенг нишонланиб келин­моқда.

Бевосита давлатимиз раҳбари­нинг ташаббуси билан ўтган йил­дан буён Алишер Навоий номи би­лан аталувчи вилоятимизда буюк мута­фак­кир­ шоир­нинг таваллуд айёмида анъанавий тарзда халқаро конференция ўтказиб келина­ётгани эса, барчамизга юксак ғурур ва ифтихор бағиш­лайди.

Бугунги анжуманимизга Корея Республикаси, Кувайт, Туркия, Рос­сия, Озарбайжон, Афғонистон ва бошқа кўплаб мамлакатлар­дан дунёнинг етук навоий­шу­нос олим ва тадқиқотчи­лари иштирок этаёт­гани халқаро конференция­нинг ну­фузини янада юксалтиришга хиз­мат қилмоқда.

Биз навоийликлар улуғ бобокало­ни­мизнинг бой маънавий мероси­ни ҳаммадан кўпроқ билиши­миз ва ўрганишимиз, бу борада бошқа­лар­га ўрнак кўр­сатишимиз ҳам қарз, ҳам фарздир. Зеро, вилоя­ти­миз ва шаҳримизнинг севимли шоири­миз номи билан аталиши бар­чамизга ғурур бағиш­ласа, кўп­лаб бино ва иншоотларимиз тим­солида улуғ бобокалонимиз асар­лари қаҳра­монларини ҳис этиб турамиз. Хусусан, муҳташам "Фар­ҳод" ва "Ширин" маданият сарой­лари, "Лайли" ва "Мажнун" савдо мажмуалари, Алишер Навоий номи­даги миллий боғ, кўча ва хиё­бонлар фик­римизнинг амалий ифо­даси сифатида улуғ бобокалонимизга бўлган юксак эҳтиром ва беқиёс ҳурмат рамзидир.

"Авлиёларнинг авлиёси", "Му­тафаккирларнинг мутафаккири", "Шоирларнинг султони", дея эъти­роф этилган улуғ алломанинг ҳаёт йўлини ўрганиш, асарларини таҳлил ва талқин қилиш ёшлари­мизни ҳар томонлама баркамол шахс бў­либ камолга етишида муҳим ўрин тутади.

Халқаро конференциямизнинг асосий мақсади ҳам баркамол ав­лод қалбида ватанпарварлик, эзгу­лик ва она юртга, халқига фи­дойи­лик билан хизмат қилиш туйғула­рини кучайтиришга қара­тил­ган. Зеро, бугун бутун дунёда ҳазрат Навоий қолдирган маънавият хази­насининг юксак қадр­ла­наётганлиги жаҳон кенг жамоатчилигининг маънавия­тимизга, адабиётимизга бўлган чек­сиз эътибори намунаси, деб ҳисоблаймиз.

Алишер Навоийнинг илм-фан ва бадиий ижод соҳасида амалга оширган ишлари, жумладан, назм, наср, тарих, дин, тасаввуф, ада­биёт­шунос­лик, тилшунослик йўна­лишларида яратган дурдо­на асар­ла­ри асрлар оша бутун баша­риятни ҳайратга солиб келмоқда.

Буюк бобокалонимизнинг ўз дав­рида давлат арбоби, муҳрдор, ва­зир ва ҳоким сифатида ном қозо­ниб, халқпарвар инсон тимсолида тарих­да қолгани, юрт тинчлиги, фаровонлиги, ободли­ги йўлидаги эзгу ва хайрли ишларни амалга ошир­гани барчамиз учун ҳақиқий ибрат намунасидир.

Зеро, "Ҳайрат ул-аброр" асарида халқ ғамини емайдиган, унинг дардини ўйла­май­диганларни ҳа­қи­қий инсон деб бўлмас­ли­ги баён этилгани, "Юз жафо қилса манга бир қатла фарёд айламон, Элга қилса бир жафо, юз қатла фарёд айларам" ёки "Одамий эрсанг, демагил одами, Ониким йўқ халқ ғамидин ғами" каби пурмаъно мис­рала­ри улуғ шоиримизнинг нақа­дар халқпарвар бўл­ганлиги­нинг ёрқин намунасидир. Навоий асар­ла­рида улуғланган ана шу эзгу фази­латларни бар­ча­миз бугунги куни­мизнинг ҳам шиори экан­ли­гининг гувоҳи бўлиб турибмиз.

Алишер Навоий томонидан туркий ва форсий тилларда яратилган энг бебаҳо асарлар, нодир девонлар, шоҳбайтлар беш ярим асрдан зиёд вақтдан буён инсо­ният йўли ва қалбини маъри­фат нурлари билан мунаввар этиб келмоқда.

Ҳазратнинг қарийб 52 минг мис­ралик Шарқ "Хамса"си ижод ола­мига янги руҳ олиб кирган бўл­са, "Хазойин ул-маоний", "Назм ул-жавоҳир", "Девони Фоний" каби асарлари бугун ҳам жаҳон ада­биё­ти хазинасини бойитиб, ўз мавзу­си, бадиия­ти билан инсо­ниятни ўзига маф­тун этиб кел­моқда.

Қадрли конференция иштирокчи­лари!

Фурсатдан фойдаланиб, барчан­гизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-осо­йишта­лик, бугун ўз фаолиятини бошлаёт­ган хал­қаро конференция ишига эса, муваффақиятлар тилайман.

Бугунги халқаро конференция­миз ҳам кела­жакда Навоий ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ хайр­ли ишларга пойдевор бўлиб хизмат қили­шига ишонаман.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея