Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Октябрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Меҳнатдан келса бойлик...

08.08.2017

Давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар, ишлайман деган одамга яратиб берилаётган шарт-шароит ва қулайликлар туфайли бугун қилган меҳнатимиз орқасидан тинч-тотув, фаровон ҳаёт кечираяпмиз. 2001 йилдан бери фермерлик қилиб шунга амин бўлдимки, бугун ҳалол меҳнат қилган одам мустақиллик яратган имкониятлар сабаб орзу-ниятига албатта, эришади.

Оила аъзоларим, фарзандларим би­лан бирга бугун биз олис чўл ҳудуди ҳи­соб­ланган жойда чорвачилик, пар­ран­дачилик ва иссиқхона фаолияти би­лан шуғул­ла­наяпмиз. Айни пайтда 92 бош қорамол, 640 бош майда шохли мол боқяпмиз, 70 со­­тих ерда эса иссиқхона ташкил эт­ганмиз. Бун­дан ташқари, 2000 бош сиғимга эга то­вуқ­хонада парранда­чи­ликни ташкил этиш устида иш олиб боряпмиз.

Хўжалигимизда оила аъзолари­миз­дан ташқари яна 4 та янги иш ўрни таш­кил этилган. Уларнинг иш ҳақлари­ни ўз вақ­тида бериб келмоқдамиз.

Интилганга толеъ ёр деганларидек, ўз кучимиз билан 4 гектар ерга сув чи­қа­риб, у ердан чорва озуқаси тай­ёр­лаяпмиз.

Хориждан 10 бош наслли сигир олиб келганимиз эса ишларимизни янада ри­вожлантириб юборди. Ҳар куни ҳар бир бош сигир 30-35 литрдан сут бер­япти. Айримларга бунга бошида ишон­мади, ҳам. Атайлаб келиб кўргандан кейин эса бизга раҳматлар айтишди. Етиштираётган маҳсулотларимиз си­фат жиҳатдан ҳам, миқдор жиҳатдан ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Йи­лига 50 тонна сут ишлаб чиқариб, маҳ­сулотларни туманимиздаги ва За­рафшон шаҳридаги мактабгача таъ­лим муассасаларига етказиб бер­моқ­дамиз. Бундан ташқари, 2-3 тонна си­фат­ли гўшт маҳсулотларини эса аҳо­ли дас­тур­хонига тортиқ қиляпмиз.

Иссиқхоначилик эса оила учун ҳам, хўжалик учун ҳам кони фойда экан. Бор-йўғи 70 сотих жойдан йилига 12 тонна бод­ринг, 30 тонна помидор етиш­ти­ра­яп­миз. Бу эса иқтисодий им­коният­ларимизни янада кенгайтир­моқ­да. Мутасаддилар газдан фойдала­ниш­га рухсат беришса бундан ҳам кўп маҳсулот етиштириб, халқимиз дас­тур­хонини тў­кин, бозорларда нарх-наво­нинг арзон бў­лишига ҳисса қўшган бў­лар­дик. Чунки, олис масофадан газ қу­вурларини ўзи­миз тортиб келганмиз. Ле­кин фойда­ла­­нил­масдан қуруқ турибди.

Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бў­­лар чиройлик деганларидек, кел­гу­сида банкдан оладиган кредит ҳи­собига за­монавий молхона қуриб, хо­риждан яна наслли сигирлар олиб ке­лишни, улар сонини кескин оши­риш­ни режалаш­тир­япмиз. Ана шунда гўшт ва сут маҳ­су­лотларини қайта иш­­лаш цехини қу­риш, янги иш ўрин­лари яратиш ва иқ­тисодий имко­ният­ларимизни кен­гай­ти­риш каби ре­жа­­лари­миз амалга ошади.

Ибодилла РАҲМАТОВ,

"Томдибулоқ" ОФЙ ҳудудидаги

"Мардона Томди" фермер хўжалиги бошлиғи.

фотогалерея