Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, бу йўналишдаги лойиҳаларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани қишлоқ жойларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайишига, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.
Кармана тумани ҳокимлигида ижодкор Шуҳрат Халиловнинг "Карманаю пирга бой" номли китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Ф. Умаров очиб, узоқ йиллик тарихга эга ҳудуднинг янги саҳифалари очилишида ушбу китоб муҳим манба эканлигини таъкидлади.
Қизилқум кенгликлари бағрида жойлашган вилоятимиз ўзининг ер ости бойликлари ҳамда табиий-иқлим шароити билан алоҳида ажралиб туради. Воҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда эса маҳаллий тадбиркорларни хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда янги-янги лойиҳалар устида иш олиб боришга жалб этиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
«Май 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Оилалар фаровонлиги — жамият равнақи

04.05.2018

Жорий йилнинг шу давригача акциядорлик тижорат "Савдогарбанк"нинг вилоят филиали томонидан Навбаҳор туманидаги 35 нафар фуқарога иссиқхона, асаларичилик, қуёнчилик ҳамда паррандачилик билан шуғулланишлари учун  435 миллионга яқин кредит маблағи ажратилди.

Ушбу микрокредитлар аҳоли банд­лигини таъминлашга қара­тил­ган бўлиб, туман сектор раҳ­бар­лари тавсиясига кўра энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқ­до­ригача йиллик 7 фоиз ставкада 3 йил муддатга берилди.

Оксана Туробова "Кескантерак" маҳалла фуқаролар йиғинида яшай­ди. У турмуш ўртоғи Ўткир Жабборов билан томорқасида ис­сиқхона ташкил этиб, 8 йилдан буён лимон, турли хил манзара­ли гуллар ва помидор етишти­риш билан бирга, кўчатлар пар­вари­шини ҳам йўлга қўйганди. Аммо ўтган йили кучли шамол мус­таҳ­кам бўлмаган, ёғочдан қурилган иссиқхонага талафот етказди.

— Оиламиз шароитини яхшила­шимиз учун имконият яратиб бе­раётган давлатимиз раҳбаридан миннатдорман, — дейди О. Туро­бо­ва. — Икки нафар фарзандим бор. Иссиқхонамизга шикаст етга­нидан сўнг, тушкунликка тушиб қолдик. Чунки асосий даромади­миз шундан эди. Бу воқеадан ту­ман ҳокими хабар топгач, имтиёз­ли кредит олишимиз учун тавсия­нома берди. Банкдан олинган 15 миллион маблағ эвазига, 3 сотих ерга замонавий иссиқхона қурдик.

Тумандаги "Ялтирабод" маҳал­ласида истиқомат қилаётган Дил­бар Хайруллаевага ҳам парранда­чилик билан шуғулланиши учун банкдан   8 миллион сўм кредит ажра­тилди.

— Айни пайтда 1000 дона жўжа парвариш қиляпмиз, — дейди Д. Хайруллаева. — 3 нафар фар­зан­дим бор. Оиладан фақат тур­муш ўртоғим ишлаганлиги учун у кишининг ойлик маоши бар­ча­миз­га етмасди. Яқинда сек­тор раҳ­баримиз, туман ички иш­лар бўлими бошлиғи келиб учра­шув қилганда, шароитимни ту­шун­тирдим. У киши уйда брой­лер жўжаларини боқишимизни мас­лаҳат берди ва кредит оли­шимиз учун ўзи бош бўлди.

Бу каби чора-тадбирлар янги иш ўринлари яратиш, оилалар фа­ровонлигини яхшилаш, бозор тў­кин­лигини таъминлаш билан бирга рўзғорда қўшимча даро­мад­нинг ошишига, аҳоли турмуш даражаси юксалишига ёрдам бермоқда.

Хуршида НАРЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея