Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Пиллачиликда хориж тажрибаси

01.05.2018

Қизилтепалик пиллакорлар бу йил тажриба тариқасида хориж амалиёти асосида плёнка остида ипак қурти парваришламоқда. Бунинг учун тумандаги 178 та фермер хўжалигига 4 минг 174 қути пилла қурти тарқатилди. Шартномага кўра, 227 тонна қимматбаҳо хомашё етиштириш режалаштирилган.

Ўтган йили Хи­той дав­­ла­тига бо­риб плёнка остида пил­­ла етиш­тириш технология­си­ни ўр­ганиб келдик, — дейди туман "Агропилла" масъу­лия­ти чек­ланган жа­мия­ти раҳ­­бари О. Ҳамроев. — Бун­да озуқа те­жалади, пилла қурти тез ривож­ланади. Йилига уч март­агача ҳо­сил олиш мумкин. Шу­нингдек, хў­жаликларга тар­қа­тил­ган уруғ­лар­ни нобуд қил­май пар­ва­риш­лаш учун зарур ша­роит яратиш, агротехник тад­бир­ларни ўз вақ­тида ва си­фат­ли ўт­казиш, қурт озу­қа­си — тут барги билан та­лаб да­­­ражасида таъ­минлашга ало­­­ҳида эътибор қара­тилди. 7 гек­тар ер майдо­ни­га ма­ҳаллий навлардан 252 минг туп тут кў­чати экилди. 11 сотих ерда на­му­­­навий қурт боқиш мас­кани, инкубация хоналари тик­ланди. Мав­сумда соҳага хизмат кўр­са­тувчи корхона ва ташки­лот­лар то­монидан "кумуш тола" етиш­­ти­ра­ётган хонадонларга амалий ёрдам кўрса­тил­ди.

— Маҳалладаги ипак қурти бо­қа­ёт­ган 86 нафар оилага ҳар бир пилла қутиси учун 150 минг сўм­дан аванс пули, 25 ки­ло­грамм ун, 5 кило­грамм ўсим­лик ёғи тар­қатилди, — дейди "Ба­ланд Fардиён" ма­ҳалла фу­қаро­лар йиғини му­тахас­си­си Ф. Ра­жабова. — Соҳа­даги ма­лакали ходим­лар иш­­ти­ро­ки­да ке­ракли тавсия­лар бе­риб бо­риляпти. Ипак тола етиш­ти­риш­да кўп йил­лик мала­кага эга ма­ҳалладош­лари­­миз­нинг иш таж­ри­ба­си­дан фой­да­ла­­нил­моқда.

Соҳани қўллаб-қувватлаш мақ­садида давлатимиз томо­нидан "кумуш тола" етиштираётган фер­­мер ва касаначиларга бир қатор имтиёзлар берилди. Ушбу имко­ниятлар иш унум­дор­лигини оши­­ришга хизмат қилмоқда.

Ҳилола ИСМАТОВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея