Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Юрт равнақи, халқ фаровонлигига муносиб ҳисса қўшайлик!

05.01.2018

Қадрли ҳамкасблар, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган миришкорлар!

Мамлакатимиз тарихида илк бор Президентимиз­нинг шахсан ташаббуси билан барчамиз Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини катта тантаналар ва кўтаринкилик билан нишонладик. Пойтахтимиздан бошлаб, мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларигача шоду хуррамлик билан "Ҳосил байрами" бўлиб ўтди. Деҳқону боғбонлар, чорвадору мироблар, хуллас, аграр соҳанинг барча меҳнаткашларига юксак иззат-икромлар кўрсатилди. Бундай шараф ҳаммамизнинг кўнглимизга фахр-ифтихор бағишлайди, албатта.

Зеро, тинч-осуда юртга, дастурхони тўкин-сочин элга байрамлар, шодиёналар ярашади. Ҳолбуки, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАО маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 800 миллион нафардан кўпроғи тўйиб овқатланмай, оч-наҳор ҳаёт кечирмоқда. Сайёрамизнинг турли бурчак­ларида бўлаётган ўзаро урушлар, юз бераётган та­биий офатлар ҳам минг-минглаб одамлар қис­матини аянчли аҳволга солмоқда. Ана шулар ҳақида ўйлар эканмиз, фаровон юртда яшаётганимиздан шукрона­лар қиламиз, эл-юрт равнақи йўлидаги кам­тарона меҳнатимиздан фахрланамиз.

Қишлоқ хўжалиги ходимларини, айниқса, фермер­лик ҳаракатини Президентимиз ҳамиша қўллаб-қув­ватлаб келганлар. Бир пайтлар бу соҳанинг келажаги­га шубҳа билан қараган айрим одамларнинг фикрини эътиборга олмасдан, қатъий туриб қанчалик қийин бўл­масин фермерлик фаолиятини ҳимоя қилиб, уларга ишонч билдирганлигининг меваси сифатида фермер­лик ҳаракати иқтисодиётнинг етакчи бўғинига айланди.

Азиз дўстлар!

Давлатимиз раҳбари Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида: "Бу соҳанинг меҳнати қанчалик шарафли, нони эса, қанчалик тотли ва ширин эканлигини барчамиз яхши биламиз. Деҳқон бу — ҳаётнинг бақувват устуни, тирик­ликнинг мустаҳкам таянчи десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди", деган сўзлари орқали бизга нисбатан ўзининг чексиз ҳурмат ва эҳтироми билан, кўнгли­мизни тоғ қадар юксалтирган бўлса, келгусида олди­мизда турган долзарб вазифалар ва уларни амалга ошириш йўллари, фаолиятимиздаги хато ва камчи­лик­ларни бартараф этиш чора-тадбирлари хусуси­даги дастурий топшириқлари биз соҳа ходимларини янги марраларга ундовчи даъват бўлди.

Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, бизнинг муам­моларимизни ҳеч ким четдан келиб ҳал қилиб бер­майди, хато ва камчиликлармизни кўрсатмайди.

Шунинг учун ўз фаолиятимизни танқидий-таҳлилий равишда қайта кўриб чиқиб, нуқсон ва камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш, ишга солинмаган имкониятлардан самарали фойдаланиш чора-тадбир­ларини кўрмоғимиз керак.

Азалдан ота-боболаримиз ерни, сувни қадрлаб кел­ганки, бу хислат халқимиз қон-қонига сингиб, миллий қадрият даражасига кўтарилган. Лекин аждодларимиз йиллар давомида иззат-икром кўрмай, юрагида армон ва ситамлар билан яшаб ўтдилар. Чунки асл деҳқон бўлса-да, уларга ерга эгалик қилиш ҳуқуқи берилмай келди.

Ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, ота-боболари­миз йил давомида заҳмат чекиб ҳосил етиштириб косаси оқармаган. Истиқлолгача деҳқонларимиз асосан пахта етиштиришга мажбур этилди. Кечаю кундуз меҳнат қилиб, рағбат ўрнига туҳматга қолиб, "пахта иши" деган сохта айблов билан қийноққа солинган ва жазоланган. Пахта ва ғалла асосий экин сифатида қолаверди. Уларнинг ўрнида қисман бўлса-да, сердаромад экинлар экишга жазм этмадик. Бу ҳол бугун ўтмишга айланди.

Эндиликда давлатимиз раҳбари унумсиз, паст ҳосилли ерларда пахта ва ғалла ўрнига тупроқ-иқлим шароитига мос келувчи сердаромад, серҳосил, дунё тажрибасида синовдан ўтган экин ва мева-сабзавот­ларни жойлаштириш, ғалладан бўшаган майдонларда хоҳлаганча бозорбоп, экспортбоп такрорий экинлар экишга даъват қилиб турган бир пайтда, иқрор бўлай­лик, биз бу имкониятлардан фойдаланмай, ўта суст­кашликка йўл қўймоқдамиз.

Ҳар бир фасл ўз муддатида келадиган диёримизда бор-йўғи бир марта ҳосил олиш бу ўзбек деҳқонига хос эмас. Шу боис, олтинга тенг ер майдонларимизда йилига 2-3 марта ҳосил олиш ҳар бир деҳқоннинг халқимиз олдидаги бурчига айланмоғи даркор.

Бу борадаги фаолиятимизга холисона на­зар ташласак, ерларимиз унумдорлигини ошириш, ундан самарали фойдаланиш, ҳар қа­ричини асраб-авайлашга панжа орасидан қараб келаётганимиз ҳам айни ҳақиқат.

Ҳурматли соҳа фидойилари!

Тириклик манбаи бўлган ер умумхалқ бой­лигидир. У халққа хизмат қилиши керак. Уни ўз манфаати йўлида сотишга, талон-торож қи­лишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Сафимизда ерларни сотаётган ҳамкасб­лари­мизнинг борлиги биз учун иснод экан­лигини афсус билан тан олмоғимиз лозим. Ер­ни қадрламаган, унга меҳри бўлмаган фер­мернинг қандай қилиб ишида унум, ҳосилида ба­рака бўлиши мумкин?

Президентимиз таъкидлаганидек, ерни эъ­зозлайдиган, сувни қадрига етадиган, ўз тех­никаси, иш қуроллари бўлган, натижадор­лик­ни мақсад қилиб олиб, фақат даромадга иш­лай­диган инсонгина келажак фермери бўла олади. Биз бу жараёнда фермерлик ҳаракати қо­­нунларига ўзгартириш киритилиши та­раф­доримиз.

Маълумки, ҳар юртнинг ўз рамзий дарахт­лари бор. Тарихдан маълумки, тут оғир давр­ларда ота-боболаримизга егулик бўлган. Барги эса Буюк Ипак йўлининг шаклланишига асос яратган ипакчиликнинг озуқа манбаи бў­либ хизмат қилган.

Лекин кейинги йилларда тутларни беаёв ке­сиб, ўтин қилиб ёқдик. Оқибатда жабрини ўзимиз кўряпмиз. Шунинг учун ота-бобо­ларимиздан қолган меросни тиклаб, экин майдонларимиз четларига тутлар экайлик. Токи, далаларимизни тут дарахтлари ўраб турсин. Зараркунанда ҳашаротларни чақира­ди­ган асосий ерларимизга соя берадиган дарахтларни экиш ҳар жиҳатдан зарарли экан­лигини тарғибот қилайлик.

"Фермерликни касб қилдингми, даромад оли­шинг шарт!", деган шиорни иш жараёни­миз мезонига айлантириб, меҳнат қилишимиз учун барча имкониятлар етарли.

Таассуфки, бугунги кунда табаррук туп­роқ­ни сақлаш, унинг унумдорлигини ошириш бо­расида маҳаллий ўғит, турли озуқага бой чиқиндилардан фойдаланиш, "шарбат" усулида суғориш каби оддий, бажарса бў­ла­диган агротехник тадбирларга риоя қил­ма­япмиз. Ариқлар ва зовурларни тозалаш иш­ларида фақат техникага суяниб қолганмиз. Қўлда ариқ ва зовурларни тозалаш мутлақо эътибордан четда қолмоқда. Натижада ер­лари­мизнинг мелиоратив ҳолати ёмонлаши­ши­га барчамиз сабабчи бўлиб қоляпмиз.

Тасаввур қилинг-а, ота-боболаримиз ариқ-зовурларнинг ёни ва тагини қандоқ кесиб та­рашлаб, сип-силлиқ қилиб тозалашарди. Ун­дан сув ҳам яйраб оқарди, исроф бўлмай деяр­ли тўлалигича далага тараларди. Бу йўл билан экин майдонига ариқ-зовурда қолиб кетган ҳар хил чиқиндию кучсизланган, за­рарланган тупроқ етиб бормайди. Аксинча, бундай тозаланган ариқ-зовур орқали ерни унумдор тупроқ билан тўйдириш мумкин бў­лади. Асл деҳқон дала четидан, фойдаланил­маёт­ган жой ҳисобидан ерга ер қўшади.

Олимлар, зиёлилар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмаганлиги, таваккалчилик асосида деҳ­қончилик қилиш пировардида ўз чўнтагимизга зарар бўлаётганини ҳам инкор этолмаймиз. Энди фермерми, сувчими, ирригаторми ёки шу соҳанинг олими бўладими замон билан ҳамнафас қадам ташлаши учун ўз устида ти­нимсиз ишлаб, касбий малакасини ошириб бориши, энг асосийси, соҳага оид китоб­лар­ни ўқиб, ўрганиб боришини замоннинг ўзи та­қозо этмоқда.

Холисона иқрор бўлайлик, қайси фермер илм ва амални уйғунлаштириш мақсадида олим­лар билан ҳамкорлик қилмоқда ёки хо­риж­нинг қандай илғор тажрибасини қўллаяп­ти? Ваҳоланки, Хитой, Жанубий Корея, Ин­до­незия, Вьетнам каби кўплаб давлатларда шаклланган ибратли тажрибалар, ўзини оқ­лаётган, сердаромад тармоқлар жуда кўп. Биз мавжуд имконият ва салоҳият нуқтаи на­за­ри­дан улардан каммизми?

Тўғрисини айтганда, олимларимизнинг ак­сарият тадқиқотлари, яратган янгиликлари, аг­ротехникага оид билимлари ё бизнинг, ё олим­ларимизнинг ташаббуссизлиги боис далагача етиб келмаяпти ва ўз фойдасини бер­маяпти.

Қадрли касбдошлар!

Мамлакатимизда сув миқдори чекланган­лиги, айни шу сабабли ерларни кенгай­тириш имконияти йўқлигини Президентимиз алоҳида таъкидлаб, барчамизни ерни се­вишга, уни эъзозлашга, сувнинг ҳар томчи­си­ни қадрлашга даъват қилди. Ҳаммамизга маъ­лумки, юртимизда суғориладиган ер­лар­нинг 45 фоизи оқар сув манбаларидан, 55 фоизи эса насослар ва тик қудуқлар орқали таъминланади. Бугун Ўзбекистонда бир куб сув­нинг таннархи 40,3 сўмга тушмоқда. Қо­лаверса, ҳар йили давла­тимиз томонидан ирригация ва мелиорация тадбирлари учун ўр­тача 2,3 триллион сўм маблағ сарфлан­моқ­да. Энди айтинг-чи, қай биримиз сувдан фой­далан­ганлик учун неча сўм тўладик?

Давлатимиз раҳбари келгусида бу тад­бир­лар учун маблағни икки баробар ошира­миз, деб таъкидлади. Биз эса бунга жавобан етиш­тираётган ҳосилимизни, ишлаб чиқараётган маҳ­сулотларимизни камида икки баробар оширишимиз керак. Бунинг учун эса, аввало, сув ва ресурс тежовчи, интенсив техноло­гия­ларни иш жараёнимизга жадал жорий қи­ли­шимиз талаб этилади.

Бугун замон шиддат билан ўзгармоқда. Агар Юртбошимиз томонидан олдимизга қўйилган вазифаларни бугун биз уддаламасак, эртага навқирон ёшларимиз албатта, уддалайди. Токи тажрибамиз бой, малакамиз юқори бўл­са ҳам, замон билан ҳамнафас бўла олмасак, замонавий фикрлайдиган, ишлайдиган ёш­ларга ўрнимизни вақти-соатидан олдинроқ бўшатиб беришга мажбур бўламиз. Зотан, Юртбошимиз "Келажак бугундан бошланади" дея айтганларида, халқимиз яхши ҳаётни ку­тиб эмас, яхши ҳаётнинг ўзида яшаш иста­ги­ни назарда тутмоқда.

Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик тармоқлари ривожи хусусида ҳам эътиборга молик ютуқларимиз билан мақ­тана олмаймиз. Бу тармоқлар равнақи йўли­даги ишларимизни тизимли равишда юқо­ри суръат­ларда йўлга қўймоғимиз замон та­лабидир.

Илғор технологияларни қўллаган ҳолда, тармоқни ривожлантиришимиздан ташқари, ҳар бир фермернинг даласи бошида кичик бўлса-да, балиқчиликка мос сув ҳавзаси, камида эллик бош товуғи, ўзига мос иссиқ­хонаси, ҳеч бўлмаганда беш қути асалариси, ишчи-хизматчилар учун шинамгина дала ший­пони, ҳатто у ерда ўзбекона тандири бўлиши аввало моддий, қолаверса, маънавий жиҳат­дан ҳам кони фойда эмасми?

Эндиликда, ҳаммамиз ўз далаларимиз эта­гига бориб, дала четларига эътибор берай­лик, мавжуд ҳолатни синчиклаб кўздан ке­чириб, қайта ўрганайлик. Наҳотки ўзимиз, оила­миз, ишчи-хизматчиларимиз учун керак бўлган бундай ишларни Юртбошимиз бел­гилаб берса-ю, ижроси фақат бизнинг ман­фаа­тимизга хизмат қилишини тушунмасак.

Тан олайлик, орамиздаги боқиманда фер­мерларга бефарқ қараймиз, уларнинг салбий ишларидан кўз юмамиз, уларга амалий ёрдам кўрсатмаймиз. Шунингдек, тажрибали, омил­кор бўла туриб, тажрибаси камроқ бўлган фер­мерларни қўллаб-қувватламаймиз. Ахир сафимизда 12 мингдан ортиқ ёш фермер­ларимиз мавжуд, улар сафи йил сайин кен­гаймоқда.

Барча камчиликларимиз, нуқсонларимиз, бефарқлигимиз, сусткашлигимиз, эътибор­сиз­лигимиз хусусида Юртбошимизнинг биз­нинг манфаатимизни кўзлаб берган топши­риқлари замирида яна ва яна фақат ўзимиз­нинг манфаатимиз мужассам эканлигини юракдан ҳис қилайлик.

Қадимдан деҳқон аҳли элда эъзозланиб, ижодкорлар асарларида олқишланиб, мадҳ этиб келинган. Ҳозир ҳам шоир-ёзувчи­ларимиз шеъру достонларида, ҳикоя ва қис­са­ларида бу касб соҳиблари юксак даражада тараннум этилади. Мана шу ҳурмат-эътиборга лойиқ бўлиш учун ўз соҳамизда ташаббус ва интилишларимиз, натижадор ишларимиз билан шахдам ҳаракат қилмоғимиз керак.

Президентимизнинг мазкур нутқи ҳар би­римиз учун дастуриламал бўлиб, унда бел­гилаб берилган вазифаларни сидқидилдан адо этсак, ғайрат кўрсатсак, эзгу ишлари­миз­да унум, ҳосилимизда барака бўлади.

Бунинг учун эса, ҳозирданоқ кейинги йил ҳосили учун ҳар биримиз ишимизни пухта режалаштирайлик. Соҳа олимлари фикри, тавсияларига қатъий риоя қилган ҳолда, илғор технологияларни жорий қилиб, ишлаб чи­қарадиган маҳсулотимиз сифат ва миқдори ўсишини таъминлайлик. Ушбу улуғвор иш­лар­ни амалга оширишда фермер, деҳқон хўжа­ликлари ва томорқа ер эгаларига, қиш­лоқ хў­жалигининг барча ходимларига куч-қув­ват, ши­жоат, сиҳат-саломатлик ва омадлар ти­лаймиз.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея