Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Фарзандини ҳарбий кийимда кўриш ҳар бир ота-онанинг эзгу орзусидир. Бундай нияти ушалган инсон ўзини дунёда энг бахтли санайди. Бағридан йироқда хизмат бурчини ўтаётган ўғлининг дийдорини кўрганда киши осойишта ҳаётини кафолатловчи қалқони борлигидан чексиз фахрланади.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида "Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини самарали ташкил этиш" мавзусида амалий семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Хусусан, вилоятимизда мазкур санага бағишланган тадбирлар, маънавий-маърифий кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Январь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Ислоҳотлар шижоат ва ғайратга ундамоқда

29.12.2017

Бундан ўн йиллар аввал вилоятимизда иссиқхоначилик соҳасида саноқли тадбиркорлик субъектлари иш олиб борган бўлса, бугунги кунда ҳудудда шу йўналишда фаолият кўрсатаётган юзлаб корхоналар мавжуд. Улар орасида экспорт билан шуғулланадиган тадбиркорлар сафи тобора кенгаймоқда.

Ҳозирда "Навоий иссиқлик электр станцияси" ак­циядорлик жамияти атрофидаги Кармана ту­мани ва Навоий шаҳрига тегишли ҳудудлар­нинг ўзида 100 дан ортиқ иссиқхоначиликка ихтисослашган кор­хоналар фаолият олиб бораётир. Уларда етиш­тирилаётган сабзавот, полиз ва бошқа маҳсу­лот­лар қиш ойларида ҳам дастур­хонларимизни безамоқда, равон кўчаларимиз­ни гулларга бур­каяпти. 

Мен ҳам 2009 йилда бир гектар майдонда ис­сиқ­хона ташкил этдим. Бу ерда ҳозир 10 нафар ишчи меҳнат қилади. Йилига 50-60 тонна бодринг, 100 тоннагача помидор етиш­тирамиз.

Ортда қолаётган 2017 йил биз учун анча самарали кечди. Аввало, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш арафасида иссиқхона­миз­нинг иситиш тизимини тубдан ўзгартирдик. Бу­гунги кунда Жанубий Кореяда ишлаб чиқа­рил­ган замонавий, ёқилғи учун тежамкор печлар ўрнатдик.

Бундан ташқари, яқинда Туркия давлатидан 100 туп лимон кўчати келтирилди. Лимончилик бо­расида ҳам бир қатор ишлар олиб борил­моқда. Шунингдек, жорий йилда тажриба си­фа­тида қора помидор етиштиришни йўлга қўйдик. Аллергия касалликларига даво бўлган маҳсулотимиз баҳор ойларида етилиши кутилмоқда.

2018 йилда амалга ошириладиган бир қатор вазифаларни ҳам олдиндан белгилаб ол­дик. Гул етиштиришни йўлга қўйиш, мандарин дарахтини ўстириш ниятимиз бор. Шунинг­дек, корхонамизга тегишли очиқ майдонда Сурхон­дарё вилоятидан келтирилган бир неча туп хан­дон писта дарахти кўчатларини ўт­қаз­ганмиз. Ви­лоятимиз иқлим шароитига қараб, бу пис­тазорларни кенгайтиришни режа қиляпмиз.

Бугун юртимизда олиб борилаётган исло­ҳот­лар, янгиланишлар ҳар бир киши қалбида ғу­рур, ифтихор туйғусини уйғотмоқда. Бу эса, юр­­тимиз эртасининг янада порлоқ бўлишидан дарак беради. Туб ўзгаришлар тадбиркорлари­миз­га ғайрат ва шижоат бағишлаб, уларни янги режалар, янги лойиҳалар устида иш олиб бо­­ришга ундамоқда. Янги иш ўринлари яратиш, маҳсулотни қайта ишлаш, юртимиз экс­порт са­лоҳиятига муносиб ҳисса қўшиш — гал­даги му­ҳим вазифаларимиздир.

Кириб келаётган йилимиз барча учун муваф­фа­қиятлар, янги-янги ютуқлар олиб келишини тилайман.

Н. РИЗАЕВА,

"Қурбонгул боғи" МЧЖ раҳбари.

фотогалерея