Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
12-13 декабрь кунлари атоқли адиб ва таржимон Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Fафуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳри ҳамда Кармана ва Қизилтепа туманларида адабиёт байрамлари бўлиб ўтди.
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
12-13 декабрь кунлари атоқли адиб ва таржимон Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Fафуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳри ҳамда Кармана ва Қизилтепа туманларида адабиёт байрамлари бўлиб ўтди.
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
«Декабрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Балиқчилик: бир йилда 72 та лойиҳа амалга оширилди

10.10.2017

Балиқчилик — сердаромад соҳа. Уни ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини кўпайтириш, дастурхонини тўкин этиш мумкин. Тиббиётда ҳам витамин ва минералларга бой ушбу маҳсулотни йил давомида бир киши 6-8 килограмм истеъмол қилиш тавсия этилган. Демак, балиқ етиштириш, қайта ишлаш ва аҳоли ўртасида истеъмолини бир неча баравар кўпайтириш миллионлаб кишилар саломатлигини яхшилашга хизмат қилади.

Айни пайтда вилоятимизда 200 дан ортиқ балиқчилик хўжаликлари фаолият кўр­сат­моқда. 2016 йилда 7500 тоннага яқин ба­лиқ овланиб, 2015 йилга нисбатан 1800 тон­нага, 2011 йилга нисбатан эса 6000 тон­нага ошган. Жорий йилда эса ҳо­зир­гача жами 4 минг тоннадан ортиқ  балиқ овлашга эришилди.

— Очиғи, яқин-яқингача юртимизда ба­лиқчилик тармоғи истиқболига шубҳа би­лан қарайдиганлар кўпчиликни ташкил этар­ди, — дейди вилоят давлат солиқ бош­­қармаси бўлим бошлиғи Нодир Жу­маназаров. — Улар бу йўналишнинг ха­ражати даромадидан кўпроқ, ташвиш­лари ҳам ўзига яраша эканини исбот­лашга уринишарди. Аммо мамлакати­миз­да соҳани ривожлантириш учун сув ре­сурс­лари мавжудлиги ва балиқчиликка қи­зиқаётган кўпгина тадбиркорларнинг фидойилиги боис, соҳада юксалиш бош­ланди. Президентимизнинг 2017 йил 1 май­даги "Балиқчилик тармоғини бош­қариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори соҳада янгидан-янги имкониятлар яратмоқда де­сак, муболаға бўлмайди. Чунки ушбу ҳу­қу­қий ҳужжатга кўра, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ташкил этилди. Жойларда ба­лиқчилик тармоғи ташкилотлари ишла­ри­ни мувофиқлаштирувчи 13 та ҳудудий "Ба­лиқсаноат" масъулияти чекланган жа­мияти фаолияти йўлга қўйилди. Уларга 2023 йилнинг 1 январигача уруғ, балиқ чавоғи етиштириш, балиқ маҳсулотла­ри­ни тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадлари ягона солиқ тўловидан озод этиш бўйича имтиёзлар берилди. Ви­лоя­тимизда жорий йил учун балиқчилик бў­йича 72 та лойиҳа таклифлари ишлаб чи­қилди. Лойиҳалар ишга тушиши учун 1218 гектар табиий сув ҳавза­лари­дан ҳамда 231,2 гектар сунъий сув ҳавзаларидан ер майдон­лари ажратилиши бел­гилан­ган. Уларни амалга оширишда жами 4752,2 миллион сўм за­рур бўлиб, шундан 3427,2 мил­лион хўжаликларнинг ўз маб­лағлари, 1325,0 миллион сўм банк кредитлари ҳи­со­би­дан шакл­лантириш белгиланган. Улар ишга туширилиши нати­жа­сида 150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши ре­жа­лаш­тирилган бўлиб, йиллик иш­лаб чиқариш қуввати ўртача 320 тоннани ташкил этади.

Вилоят аҳолисининг ушбу пар­ҳез таомга бўлган эҳтиё­жини қондиришга Навбаҳор туманидаги "Сармишсой чаш­маси" масъ­улияти чекланган жамияти ҳам муносиб ҳисса қў­шиб келмоқда. Жамият раҳ­бари Fай­рат Ражабов ўтган йили тижорат бан­ки­нинг имтиёзли кредити эвазига "Қора­жон" МФЙ, Кескантерак қишлоғи­даги таш­ландиқ ва қаровсиз ётган ер­ларда 137 гектар майдонда сунъий ҳавза барпо этиб, ўн беш нафар ёшни ишга жалб қилди.

— Тасарруфимиздаги 100 гектар сунъий ҳавзада 250 минг дона балиқ, 37 гектарига эса балиқ чавоқлари парвариш қилин­моқ­да, — дейди корхона раҳбари. — Хў­жалигимизда боқилаётган сазан, оқ амур каби балиқ турларининг парҳез­боп­лиги туфайли бозори чаққон. Ҳовузларда қамиш ва бошқа кўплаб сув ўтлари тез  ри­вожланади. Бундай шароитда балиқлар ҳам мазкур ўт билан озиқланади, ҳам ҳав­залардаги сувнинг тоза ва мўътадил сақ­ла­ниши учун шароит яратади. Жорий мав­сумда элимиз дастурхонига 100-120 тонна балиқ етказиб беришни мўлжал­ла­моқдамиз. Келгусида балиқни қайта ишлашни ҳам йўлга қўймоқчимиз. Бу ло­йиҳа ишга тушиши билан яна 10 нафар қиш­лоқ ёшлари доимий иш билан таъ­минланади.

Жамиятда меҳнат қилаётган ишчи­лар­нинг асосий қисмини касб-ҳунар коллеж­ларини битирган ёшлар ташкил этади. Улар­нинг унумли ишлаши ва дам олиши учун барча шароит яратилган.

— Балиқни кўпайтириш, турларига қа­раб озиқлантириш технологияларини ўр­гандик, — дейди Шерзод Чўлиев. — Аслида, балиқчилик ғоят сермашақ­қат, жисмоний меҳнат билан бирга, билим ва тажриба талаб қиладиган соҳа. Озгина эътиборсизлик оқибатида ҳам балиқлар но­буд бўлиши мумкин. Бунга йўл қўй­маслик учун доимо ҳовуздаги сув­ни на­зо­рат қиламиз. Мен ҳам кела­жакда балиқ­чилик хўжалигини ташкил эт­моқчиман.

Хуршида НАРЗИЕВА.


фотогалерея