Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Уюшқоқлик билан

10.10.2017

Вилоятимизда пахта йиғим-терим мавсуми уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда. Бунда уюшмаган аҳолини теримга жалб этишдек ўта масъулиятли вазифалар турибди.

Машаққатли меҳнатлар эвазига етиштирилган ҳо­силни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, тез ва соз йиғиштириб олиш бугун қалбида чўғи бор, Ватан ва халқ равнақи учун жон куйдирадиган ҳар бир фу­қа­ронинг бурчига айланиши керак.

Кармана тумани, "Деггарон" маҳалла фуқаролар йи­ғини ҳудудида жойлашган "Шаҳзод — 2000" фермер хў­жалиги даласида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Насиба Содиқова ва туман банд­ликка кўмаклашиш маркази раҳбари Моҳира Ша­риповалар юрагида ўти бор ана шундай теримчилар билан учрашув ўтказди.

Дилдан бўлган суҳбат чоғида теримчи хотин-қиз­ларга йил якунида энг кўп пахта терган аёллар алоҳида рағ­батлантирилиши ҳақида айтиб ўтилди. 

— Мен ҳар йили "оқ олтин" йиғим-теримини бай­рамона мавсум сифатида кутиб оламан, — дейди фер­мер хўжалигининг энг чаққон теримчиларидан бири Ҳа­физа Нарзиева. — Бир кунда 170 килограммгача пах­та тераяпман. Хўжайним ҳам менга қизиқиб, теримга бирга чиқаяптилар. Шу йил қизимиз НДПИга тўлов контракт асосида ўқишга кирди. Мавсумда ишлаган пу­лимиз қизимизнинг контракт тўлов пули учун ас­қотмоқда.

Олима ЗАРИПОВА,

маҳалла маслаҳатчиси.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея